Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Гоарян: "Мхитаряндан анча иқтидорлироқ эдим"

Баҳо:
+ | -

Москванинг "Локомотив" клуби собиқ ҳужумчиси Оганес Гоарян Арманистон термасидаги жамоадоши, "МЮ" яримҳимоячиси Генрих Мхитарян ҳақида гапирди.

"Ҳа, мен шарқлик эркакман ва ҳозиргача яхши стол олдида ўтиришни, мазали таомлар ейишни ва дўстларимни меҳмон қилишни хуш кўраман. Бунинг ёмон томони йўқ. Аммо спорт борасида ўзимни ортиқча ҳаракатга мажбурлай олмасдим.

Генрих Мхитарянни мисол қилиб келтираман. У билан Арманистон термасида ўйнаганмиз, бир хонада яшаганмиз. Яқин дўст эдик. У жуда тартибли йигит эди. Вақтида ухлар ва вақтида таомланар эди. Ҳаммаси режадагидек. Мен эса телевизор кўриб, тонгги соат тўртда ётар эдим. Кимдир чўққига эришади, кимдир эса...

Аммо Арманистонда менинг Мхитарянда анча иқтидорли бўлганимни ҳалигача гапиришади. Буни агар унинг ўзидан сўрасангиз ҳам айтиши мумкин. Биз гаплашиб турамиз, у менга буни эслатиб туради. Энди эса, у "МЮ"да ўйнамоқда. Қачонлардир икки юз доллар ишлаб топган, энди эса - миллион евро.

Мхитарян ҳар жабҳада идеал эди. Ўқишда, дўстликда, футболда. У ҳақида қизиқроқ воқеа ҳам эслолмайсан. У санғимасди. Машғулот - уй. Кечқурун дўстлари билан учрашгани чиқиши мумкин эди. "Кечқурун" деганда мен кечки соат 5-6 ни назарда тутяпман.

У отасини йўқотганидан сўнг ўз олдига мақсад қўйди ва ўзини шунга бағишлади. Бундай одамлар кам. Бири - менинг отам эди. У ҳам худди шундай тартибли эди", - дейди Гоарян.

Манба: sports.ru
Киритилди: 04:56, 05.05.2017.
Ўқилди: 6083 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.