Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Ёшлар лигасида «Қўқон-1912» «Пахтакор»га ютқазди

Баҳо:
+ | -

Ёшлар лигасининг 9-турида «Қўқон-1912» - «Пахтакор» ўйини ўтказилди.

Ўйиндаги илк хавфли вазиятни “Пахтакор” футболчилари вужудга келтиришди. 6-дақиқада меҳмонлар гол уришганди. Аммо “Пахтакор” футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетгани боис гол инобатга олинмади.
17-дақиқада меҳмонлар ижросида ўта хавфли вазият вужудга келди. Қанотдан оширилган тўпни ҳимоячи ўз дарвозамизга киритиб қўйишига сал қолди.
18-дақиқада Достон Мелиқўзиев юзага келган қулай имкониятдан фойдалана олмади. Ёш футболчи дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин эди. Аммо тўпни ўзида узоқ сақлаб қолиши натижасида хавф бартараф этилди.
30-дақиқада Маҳмудҳожиев учрашувда ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Ушбу вазиятда Иброҳимов 2 ҳимоячини алдаб ўтиб зарба берганда дарвозабон тўпни қайтарди ва унга Маҳмудҳожиев биринчи бўлиб етиб келиб дарвозани ишғол этди.
Орадан олти дақиқа ўтиб ҳимоячиларнинг хатосидан унумли фойдаланган Маҳмудҳожиев иккинчи бор дарвозабонимизнинг ожиз қолдирди.
41-дақиқада вакилларимиз кетма-кет бир нечта вазиятларни йўққа чиқаришди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида Рамзбек Исақов меҳмонлар посбонини хафа қилиши мумкин эди. Аммо унинг зарбасини “Пахтакор” ҳимоячилари қайтариб қолишди.
Иккинчи бўлимни мезбонлар фаол тарзда бошлашди. 51-дақиқа меҳмонлар ўйинчиси ўз жарима майдончаси ичида тўпни қўли билан ўйнади деб топган ҳакам пенальти белгилади. Афсуски, Аброр Раҳмонов пенальтини голга айлантира олмади. Унинг зарбасини дарвозабон қайтарди.
Қолган дақиқаларда футболчиларда ҳисобни ўзгартириш учун бир қатор вазиятларга эга бўлишди. Аммо улардан фойдалана олишмади.
Аксинча, меҳмонлар 87-дақиқада учинчи бор дарвозани аниқ нишонга олишди. Бу сафар ҳимоядаги хатодан сўнг, Суҳроб Нуруллаев ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Ўйин шу ҳисобда ниҳоясига етди.

Ёшлар лигаси, 9-тур
“Қўқон-1912” – “Пахтакор” – 0:3 (0:2)
Голлар: Шохруҳ Маҳмудхожиев (30, 36), Суҳроб Нуруллаев (87).

Ҳакамлар: Д. Жамилов, Ш. Аъзамов, С. Раҳмонов, Ж. Ҳакимов.
Назоратчи: А. Ҳатамов.
“Қўқон-1912”: 30. Ислом Абдуллаев (21. Музаффар Абдуллаев-46), 4. Дониёр Тўлашев, 6. Дилшод Баратов, 7. Рамзбек Исақов (5. Ҳасан Нурматов-46), 9. Аваз Юсуфжонов (20. Муҳсин Баратов-64), 10. Аброр Раҳмонов (55. Дадахон Сулаймонов-84), 15. Иброҳим Аҳмадалиев, 19. Достон Мелиқўзиев, 25. Исмоил Охунжонов, 75. Маъмур Раҳимов, 90. Бахтиёр Абдубаннонов (29. Абдуқаҳҳор Ўктамов-39).
Захира: 70. Иброҳим Усмонов, 99. Иброҳим Мухторов.
“Пахтакор”: 16. Шохрух Раимов (50. Умид Ҳамроев-46), 5. Жасур Эрмаматов, 7. Жамшид Юсупов, 10. Суҳроб Нуруллаев (6. Жасур Раҳимов-89), 15. Шохрух Маҳмудҳожиев (29. Баҳром Соатов-76), 19. Достон Иброҳимов (18. Иброҳим Ғанихонов-46), 21. Бехруз Садилоев, 23. Хожиакбар Алижонов, 26. Остон Урунов, 34. Хушнуд Авилов (22. Иброҳим Турғунбоев-77), 38. Сарвар Сатторов.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 17:52, 05.05.2017.
Ўқилди: 3494 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.