Жорий йилги олий лига баҳслари анча ўзгача ўтмоқда. Қайси маънодаки, чемпионлик учун курашиши кутилган етакчи жамоалар ҳолатини сира тушуниб бўлмаяпти. Улар нимани мақсад қилишган?
Дейлик, «Бунёдкор» худди аввалги мавсумдаги каби халқаро майдонда фақат очко улашмоқда, ички биринчиликда ҳам ишлари юришмаяпти. Тўғри, мавсум энди бошланди, хулоса чиқаришга ҳали эртадир. Аммо бошқа етакчи клубларимиз ҳам характер кўрсатолмаяпти.
«Пахтакор»ни олайлик, клуб неча йилдирки, ёшларга таянган ҳолда, кучайишга интилмоқда. Аммо ушбу сиёсат самараси кўринмаяпти.
Шунингдек, «Олмалиқ» ва Юрий Саркисян кетгани бўйича ўзини ўнглолмаётган «Нефтчи» клублари ҳам мухлислар ишончини оқламаяпти. Хайриятки, «Навбаҳор», «Динамо» ва «Қўқон-1912» каби жамоаларда олдинга силжиш бор. Эҳтимол, ҳозирги умумий манзара ўткинчидир, аммо факт шуки, бу миллий жамоамиз ўйинларига катта таъсир қилиши мумкин.
Бир эсланг, «Бунёдкор» ва «Пахтакор»