Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

Бир баҳя қолган Премьер Лига чемпионлиги…

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер лигасида “Вест Ҳэм” томонидан “Тоттенҳэм”нинг тўққиз ўйинлик мағлубиятсиз сериясига нуқта қўйилгач, клубнинг “Челси”дан кейин 2-ўринни эгаллаши ойдинлашгандек бўлди.

4-4-2 нашри Англия Премьер Лигасида чемпионикка жуда яқин келган бироқ, сўнгги вазиятдан уни қўлдан чиқарган жамоаларни эслаб ўтди.

“Ньюкасл”, 1995/96 йилги мавсум

1995/96 йилги мавсумда “Ньюкасл” жамоаси чемпионликка ҳар қачонгидан ҳам яқин эди. Лес Фердинанд, Питер Бирдсли ва Давид Жинола сингари ажойиб футболчиларни жамлаган клуб мавсумнинг дастлабки 10 учрашувининг 9 тасида ғалаба қозониб ажойиб стартни бошлаган эди. Январ ойига келиб эса, энг яқин таъқибчиларидан 12 очкога илгарилаб кетган эди ва 1927 йилдан бери қўлга кирита олмай келаётган чемпионликни олишига шубҳа йўқ эди.

Бироқ “Манчестер Юнайтед” бошқача фикрда бўлган. “Қизил иблислар” мавсумнинг иккинчи қисмида 15 учрашувда 13 ғалаба ва бир дуранг қайд этди. Кевин Киган шогирдлари эса худди шу вақтда 5 мағлубият ва 3 дурангни қабул қилиб олди ва “Манчестер Юнайтед”ни ўтказиб юборди. Жамоанинг якуний қисмдаги тажрибасизлиги қимматга тушди.

“Ливерпуль”, 2013/14 йилги мавсум

2013/14 йилги мавсум давомида “Ливерпуль” сўнгги турлар арафасида ҳам турнир пешқадами эди ва 1990 йилдан бери қозона олмай келинаётган Премьер Лига чемпионлигига бир баҳя қолган эди. Жамоанинг ҳужум учлиги Суарес, Старриж ва Стерлинг каби тажовузкор кўринишга эга эди. Учлик мавсум якунида рақиб дарвозаларига 101 гол уришга эришди. Бироқ, сўнгги турларда “Челси”дан 2-0 ҳисобидаги мағлубият, “Кристал Пэлас” билан 3-3 ҳисобида битган дурангдан кейин Брендан Рожерс шогирдлари чемипионлик билан хайрлашди. Якунда “Манчестер Сити” турнир ғолибига айланди.

“Челси” 2007/08 йилги мавсум

Мавсум мобайнида “Челси” “Манчестер Юнайтед”га муносиб қаршилик кўрсатди. Аммо “Челси” қўлга киритган 85 очко ҳам якунда чемпионлик учун етарсиз бўлди. Чемпион “Манчестер Юнайтед”дан икки очко фарқ билан қолиб кетган Авраам Грант шогирдлари худди шундай фарқ билан “Арсенал”дан олдинда якунлади. Боз устига, Москвада ўтказилган Чемпионлар Лигаси финалида ҳам “Челси” яна бир совринни “Манчестер Юнайтед »га бой берди.

“Арсенал”, 1998/99 йилги мавсум

Балки бизга ишонмассиз, аммо бир замонлар “Арсенал” мухлислари клубнинг соғлом фикрлайдиган, инновацион ва замонавий бош мураббийи Арсен Венгер ҳақида якдил фикрда эди. Франциялик мутахассис ўзининг илк тўлиқ мавсумида “тўпчилар” билан икки совринга эришган эди.  Бироқ, Премьер Лига ва Англия Кубогини “Манчестер Юнайтед”га бой берган эди. Ушбу мавсумда 78 очко жамғарган “Арсенал” якунда “Манчестер Юнайтед”дан бор-йўғи бир очко фарқ билан чемпионликни ютқазиб қўйди. Ўша мавсумдаги жамоа тўпурарлик борасида мақтана олмасада, Девид Симан, Тони Адамс, Патрик Виера ва Денис Бергкамп сингари футбол афсунгарларига эга жамоани ютиш ҳам осон эмасди.

“Манчестер Юнайтед”, 2011/12 йилги мавсум

Амалдаги чампион “Манчестер Юнайтед” мавсумни кўтаринки руҳда бошлади. Дастлабки 5 ўйинни барчасини ғалаба билан якунлади. “Вест Бромвич” (2-1), “Eвертон” (3-0), “Арсенал” (8-2), “Болтон” (5-0), “Челси” (3-0)лар мағлуб этилди. Бироқ, ҳамшаҳар жамоа “Манчестер Сити”дан аламли тарзда 6-1 ҳисобида қақшатқич мағлубиятни қабул қилиб олди. Манчестер пойгасига айланиб кетган Премьер Лига чемпионлиги сўнгги 38-тургача ойдинлик киритилмади. Сўнгги турда “Манчестер Юнайтед” рақибини енгган дақиқаларда ҳамшаҳарлари “КПР”га ютқазаётган эди ва гўёки чемпионликни сақлаб қолиши аниқдек эди. Аммо, Манчини шогирдлари қўшимча дақиқаларда ғалабани ва чемпионликни илиб кетди.

Манба: muhokama.com
Киритилди: 18:46, 08.05.2017.
Ўқилди: 7496 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.