Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Роберт Левандовскининг буюклик сўқмоғидаги йўллари

Баҳо:
+ | -

Болалигида у ўз тенгдошларидан ажралиб турадиган фазилатларга эга эмасди. Лекин футболга ошно тутинганидан кейин барча шўхликлардан воз кечди. Натижада, дунёнинг энг сара ҳужумчилари қаторидан жой олди. Қуйидаги ҳикоямиз тинимсиз изланишлар ва машаққатли меҳнат эвазига юксак эътиборга сазовор бўлган Роберт Левандовски ҳақида.

Юқори лабидаги чандиқ Робертни 4 ёшидан бери «безаб» туради - стаканда шарбат ича туриб зинапоядан йиқилиб тушган. Ўсмирлигида эса синган оёғи қийшиқроқ битгани боис, наркоз остида синдириб, қайтадан гипс­лашга тўғри келган. Онаси Ивона волейболчи, отаси Кшиштоф эса дзюдочи эди. Улар навбатдаги ўқув йили арафасида бўлиб ўтадиган тиббий кўрик пайтида танишганлар. Ўшанда Грудзендз шаҳарчасидан келган Ивона шифокорнинг таклифини кутиб қабулхонада ўтирганди.

Шу пайт бир нотаниш йигит навбатда турганлар орасига суқулиб кириб, «Мен бир дақиқага», дея ичкарига навбатсиз кириб кетди. Лекин амалда унинг бир дақиқаси нақ ярим соатга чўзилиб кетди. Бундан аччиқланган Ивона йигитга қўлларини бигиз қилганча ўдағайлади: «Мен сени таниб қўйдим».

Тақдир тақозосини қарангки, бир неча ойдан кейин Ивона билан Кшиштоф талабалар оқшомида яна учрашишди ва оила қуришди. Вақти-соати келиб, жуфтликнинг илк фарзанди - Милена дунёга келди. Табиийки, Ивона қизининг ўзи каби волейболчи бўлишини истарди.

Лекин 18 ёшга чиққанида мураббий унинг етарли даражада бўйдор эмаслигини (172 см.) айтиб, фаолиятига нуқта қўйди. Ёш келин-куёв асосан спорт билан банд эканликлари боис, иккинчи фарзандни режалаштирган эмасдилар. Лекин бўлажак қаҳрамонимиз ортиқча кутиб ўтирмади.

Шу зайлда таваллуд топган Бобек (Робертнинг болаликдаги номи) юришни ўрганиши билан отасидан дзюдо сабоқларини ола бошлади. Аммо машғулотлар кўнгилдагидек самара бермагач, Кшиштоф ўғлини беҳуда қийнамасликка қарор қилди: «Бўлди, йиғиштир. Дзюдода узоққа бора олмайсан».

Шундан кейин болакай ўзини енгил атлетикада синаб кўрди, шаҳар мусобақаларида ғолиб чиқишга ҳам улгурди. Лекин бўш қолди дегунча тўп билан машқ қилишдан чарчамасди. Жарима зарбаларини маромига етказиш йўлида болакай ўзининг садоқатли дўсти - кучуги Кокусядан фойдаланарди. Кучук устунчалар ўртасидан жой олар, Робертнинг зарбаларини қўллари, гавдаси ва боши билан қайтарарди.

Бундан ташқари, болакай кучуги билан ўзига хос пойгачалар уюштириб, синган оёғининг жароҳати қай даражада тузалганини назорат қиларди. Ўрмондан уйгача бўлган масофани аввалига Кокуся биринчи бўлиб босиб ўтарди. Ниҳоят, маррага Роберт аввалроқ етиб келгач, оёғи тузалганига амин бўлди.

Левандовскилар оиласи Лешнода истиқомат қилишар, Роберт у ердан 1,5 соатлик узоқликда бўлган Варшавада машқ қиларди. Болакайни илк марта кўрган «Варсовия» клуби мураббийи Марек Сивецки ҳайратини яшира олмаганди: «Вой-бў, намунча кичкина бу бола?!». Бироқ Кшиштоф ҳам бўш келмади: «Кичкиналигининг нима аҳамияти бор? Қаранг, тўпни қандай ўйнатяпти. Нақ хазинанинг ўзи!». Хуллас, Робертни ўзидан икки ёш каттароқ болалар гуруҳига қабул қилишди. Чунки ундан кичикроқ ёшдаги гуруҳ йўқ эди.

Тўғри, у ноёб иқтидори билан мақтана олмасди. Лекин интизом бобида яққол етакчи бўлганига шубҳа йўқ. «Болалар орасида қобилиятлилари кўп. Лекин унинг аксарияти арзимас баҳоналар билан машғулотларни ўтказиб юборишади. Лекин Бобек дунёнинг нариги четида турган бўлса ҳам албатта етиб келади!» - деб ёзганди Сивецки Левандовскига бағишланган «Мукаммалликка чанқоқ» номли китобида.

Роберт 16 ёшга чиққанида бир амаллаб «Дельта» жамоасидан жой олди. Жамоани Польшанинг ўша пайт­даги чемпиони - «Легия» ўз оталиғига олганди. «Дельта»даги машғулотлардан ташқари, Роберт мактабда ҳам машқ қиларди ва уйга кеч қайтарди. Шундай оқшомларнинг бирида у отасининг дунёдан кўз юмганлиги устидан чиқди. «Юрак хасталиги ва гипертония охир-оқибат Кшиштофни саратон касаллигига мубтало қилди.

Афсуски, у жарроҳлик операциясидан жуда қўрқарди ва муо­лажа олишга рози бўлмасди. Операция ҳақида эшитса, қон босими кўтарилиб кетарди. Аҳволи оғирлашгач, розилик берди. Лекин операциядан икки кун ўтгач, вафот этди. Мусибатни енгиш учун Роберт машғулотларга зўр берди, уйга фақат ухлаш учун келарди. Ўсмирларга хос ўйин-кулгуларни у аллақачон бир четга суриб қўйганди», - деганди Ивона Левандовскининг биографларидан бири бўлган Войцех Жаволага.

Болалигида дзюдо билан шуғуллангани кейинчалик Робертга жуда қўл келди. Жумладан, ўзига чинакам дўстларни топишда ва баъзан безорилардан ўзини муҳофаза қилишда айнан бақувват билаклари иш берди.  

«Бир сафар дўстим Лукаш Куклевич билан ўрмонда сайр қилиб юргандик. Кутилмаганда безорилар йўлимизни тўсишди. Улардан бири пичоқ билан қуролланган эди. Мен айнан унга ташланиб, қўлларини қа­йирдим. Пичоқ ерга тушиб кетди. Буни кўрган безорилар тумтарақай қочиб кетишди», - дея эслайди ҳужумчи.

«Дельта»даги ишончли ўйинлари эвазига 4та гол урган Левандовски «Легия»нинг ўринбосалари сафига ўтди. Лекин эндигина ўз ҳисобига 2та голни ёзиб қўйган ҳужумчи «Дольцан» билан бўлган баҳсда белидан жиддий жароҳат олди ва бир неча ҳафтани футболсиз ўтказди. Машғулотларга қайтганидан кейин эса рисоладагидек югура олмаслиги маълум бўлди. «Легия» у билан тузилган шарт­номани бекор қилди. Шу тариқа 

ДАВОМИ

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 10:10, 09.05.2017.
Ўқилди: 4950 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.