Футбол бўйича Аргентина терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Диего Марадона Месси ва ФИФА ўртасидаги вазиятга изоҳ берди.
Марадонанинг фикрича, ФИФА Мессини кечириб, керагидан кўп юмшоқлик қилган. Аслида эса ҳужумчи кичикроқ бўлса-да жазога лойиқ эди.
Мен Мессига ёрдам беришга ҳаракат қилдим. Бироқ ФИФАнинг сўнгги қарорида ҳеч қандай рол ўйнамадим. Четлатилган ўйинлар сони 4 та эди ва ФИФА бирдан учтасидан кечиб юборди.
Ташкилот қарори бироз ноҳақликдек. Чунки Лео кичик бўлса-да жазога лойиқ эди. Мен буни қўлларимни кўксимга қўйиб айтмоқдаман. Мен Мессига бир йилдан кўпроқ вақт давомида устозлик қилдим. У менга футболчидан кўра кўпроқ юмшоқ ва момиқ болакайни эслатарди.
Маълумот учун, ЖЧ—2018 саралашидан ўрин олган Чилига қарши учрашувдан кейин ФИФА Мессини 4 та ўйинга дисквалификация қилганди. Орада футболчи Боливияга қарши учрашувни қўйиб юборди ва ўша беллашувда аргентиналиклар 0:2 ҳисобида енгилди.
Ўтган ҳафтада эса ФИФА Мессини кечиришга қарор қилди ва Аргентинанинг яқин орадаги ўйинида иштирок этишга изн берди. Боиси вазият юзасидан Аргентина футбол федерацияси апелляция берган, Месси эса айблангани каби ҳакамни ҳақорат қилмагани ҳақида айтиб ўтганди. Кейинроқ бразиялик ҳакамлар ҳам Месси уларни ҳақорат қилмаганига иқрор бўлганди.
Маълумот учун, Аргентина терма жамоаси ЖЧ—2018 саралашида 5-ўринни эгаллаб турибди. Бу эса Россия мундиали учун тўғридан-тўғри йўлланмани бермайди.
Аргентиналикларни олдинда Уругвай ва Эквадорга қарши сафар, Венесуэла ҳамда Перуга қарши уй учрашувлари кутиб турибди.