Кириш Регистрация
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 19:00 Динамо 1-1 Пахтакор
20/05 19:00 Сурхон 0-1 Насаф
20/05 21:30 Салернитана 1-2 Верона
20/05 23:45 Болонья 3-3 Ювентус

«Интер» ва «Милан»га Европа лигаси йўлланмаси керак эмасми?

Баҳо:
+ | -

Италия чемпионатида Милан шаҳрининг икки клуби қизиқ ҳолатга тушиб қолган.

Айни пайтда «Милан» ва «Интер» мос равишда 6 ва 7-ўринни эгаллаб турибди ва гўё Европа лигаси йўлланмаси учун кураш олиб бораётгандек туюлмоқда.

Аслида ҳар иккала клуб нуфузи жиҳатидан Чемпионлар лигасидан паст ҳисобланадиган турнир йўлланмасини қўлга киритишдан иложи борича ўзини олиб қочмоқда. Сўнгги ўйинлардаги қониқарсиз натижалар буни яққол исботламоқда.

Гап шундаки, Европа лигасининг саралаш ўйинлари жуда эрта – 27 июль куни старт олади. Бу эса клубларнинг ёзги таътилдаги режаларига кескин ўзгариш киритади. Хусусан, Осиё бўйлаб ташкил қилинаётган мавсумолди ўйинларини бекор қилинишига олиб келади. Масалан, 24 июль куни Хитойнинг Нанкин шаҳрида «Милан дербиси» ўтказилиши лозим. Ҳар иккала клубнинг хўжайинлари хитойликлар эканини инобатга оладиган бўлсак, бу ўйиннинг бекор қилиниши уларни қониқтирмаса керак.

«Calcio e Finanza» нашрининг ҳисоб-китобига кўра, Европа лигасида муваффақиятли иштирок этган клублар жами 14-15 млн евро даромад олиши мумкин. Осиё бўйлаб бир неча ҳафталик саёҳат эса бундан 4-5 млн евро кўпроқ даромад олиш имкониятини беради. Шу туфайли ҳам «Интер» ва «Милан» икки ўт орасида қолган...

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:23, 09.05.2017.
Ўқилди: 6046 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.