«Барселона» яримҳимоячиси Рафинья Алькантара ёзда клубни тарк этмоқчи.
Esports Cope хабарига кўра, 24 ёшли футболчи бош мураббий Луис Энрике жамоани тарк этгач, асосий таркибдаги ўрнини йўқотишдан хавфсирамоқда. Рафинья Бразилия билан ЖЧ-2018да иштирок этмоқчи, бунинг учун эса унга ўйин амалиёти керак.
Рафинья бу қарори ҳақида «Барселона» раҳбариятини огоҳлантирган. Клуб эса уни 30-40 млн евро эвазига қўйиб юбориши мумкинлигини маълум қилган.