Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Превью. «Динамо» – «Насаф»

Баҳо:
+ | -

Шу ҳафтанинг 12-13 май кунлари мамлакатимиз футбол ишқибозлари олий лиганинг қизиқарли учрашувларига гувоҳ бўлишади.

Олий лига 10-тури доирасидаги “Динамо” – “Насаф” учрашуви ҳам ана шундай учрашувларнинг биридир. Бу йилги чемпионатни катта шов-шувлар билан бошлаган қўшниларимиз, ҳозир ҳам футбол ишқибозларининг диққат марказида бўлиб турибди.

Ён қўшнилар саналмиш  Самарқанд ва Қарши шаҳри жамоалари ўртасидаги ҳар бир учрашув қизиқарли ва кутилмаган натижаларга бой бўлган. Шунингдек “Динамо” жамоаси “Насаф” учун доимо ноқулай рақиб бўлиб келган.

Мана орадан бир йил ўтиб, мазкур жамоалар яна олий лигада туқнаш келишмоқда. “Динамо” – “Насаф” учрашуви 13 май шанба куни “Динамо” стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 17:30да бошланади.

Ўзаро учрашувлар тарихидан

Мазкур клублар олий лигада шу кунгача  36 бор куч синашишган.  Натижалар жамоамизнинг устунлигини кўрсатмоқда. Бўлиб ўтган 19 учрашувда “Насаф”, 7 ўйинда эса “Динамо” ғалабага эришган. 10 учрашувда дуранг натижаси қайд этилган.

Тўплар нисбати 34:51га тенг. Устунлик “Насаф” тарафида.

Ўзаро учрашувларда қайд этилган энг юқори ҳисоблар қуйидагича: “Насаф” – “Динамо” 5:0, “Динамо” – “Насаф” 4:0.

Жамоамиз сўнгги ўзаро учрашувни 2015 йил 31 октябрда Самарқандда ўтказган. Бу учрашув 1:1 ҳисобида якунланган. 2016 йилги мавсумда “Динамо” олий лигада иштирок этмаган.

Самарқанддаги ўзаро баҳсларга оид

Ушбу жамоалар шу пайтгача Самарқандда 18 бор куч синашишган. Учрашувларнинг олтитасида жамоамиз ғалаба қозонган. Беш учрашувда самарқандликларнинг қўли баланд келган. Қолган етти учрашувда кучлар тенг келган. Дарвозаларга жами 39та тўп киритилган. Тўплар нисбатида ҳам кичик устунлик  “Насаф” томонида 19:20.

Самарқандда бўлиб ўтган ўзаро учрашувларда сўнгги бор, 2008 йили “Динамо” 3:0 ҳисобида ғалабага эришган. “Насаф” сўнгги бор, Самарқандда 2014 йили ғалаба қозонган. Бу учрашувда “аждарлар” рақиблари дарвозасига бешта жавобсиз тўп йўллашган.

Эътиборингизга,  Самарқандда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашувнинг натижаларини ҳавола қиламиз.

31.10.2015  «Динамо» - «Насаф» 1:1
03.08.2014  «Динамо» - «Насаф» 0:5
17.08.2013  «Динамо» - «Насаф» 1:3
15.03.2012  «Динамо» - «Насаф» 0:2
20.06.2011  «Динамо» - «Насаф» 0:1

Жамоалар тўпурарлари

Бу йилги мавсумда “Динамо” ҳам, “Насаф” ҳам рақиблари дарвозасини 12 мартадан ишғол қилган. Ҳар иккала жамоага, рақиблари биттадан автогол ҳам “совға” қилишган.

“Динамо” жамоасининг тўпурарлари:

Амиржон Сафаров – ҳужумчи – 3

Акмал Бозоров – ҳимоячи – 2

Сардор Сулаймонов – ҳужумчи – 2

Жавоҳир Қаҳрамонов – ярим ҳимоячи – 2

Абдумалик Абдуллаев – ҳимочи - 1

Раду Рогак – ҳимоячи - 1

Орифжон Мамажонов – ярим ҳимоячи – 1

“Насаф” жамоасининг тўпурарлари:

Драган Черан – ҳужумчи – 6

Баҳром Абдураҳимов – ярим ҳимоячи – 3

Одилжон Ҳамробеков – ярим ҳимоячи - 1

Бобир Абдухолиқов – ҳужумчи – 1

Шароф Муҳитдинов – ярим ҳимоячи – 1

Жамоалардаги йўқотишлар

Ўзингизга маълум, “Динамо” жамоаси ўтган 9-турда “Олмалиқ” жамоаси билан куч синашди. Бу учрашув 2:0 ҳисобида кончилар фойдасига ҳал бўлди. Ушбу учрашувда “Динамо” жамоаси ҳимоячиси Шохрухбек Холматов учрашувнинг 68-дақиқасида майдондан четлатилган эди. Демак, бу футболчи жамоамизга қарши учрашувда майдонга тушмайди.

“Насаф”да эса бундай йўқотишлар йўқ.

Учрашув ҳакамлари ҳақида

“Динамо” – “Насаф” учрашувини бухоролик ҳакам Ильгиз Танташев бошқаради. Унга қанотларда ҳамшаҳарлари Хусниддин Шодмонов ва Абдураҳмон Қўлдошевлар ёрдам беришади. Захира ҳаками сифатида учрашувда Александр Лупашко ишлайди. Тошкент шаҳридан. Ҳакамлар ишини Фарҳод Абдуллаев назорат қилади. Тошкент шаҳридан.

Ильгиз Танташев бу йилги мавсумда жамоамиз иштирокидаги биринчи учрашувни бошқаради. Ўтган йилги чемпионатда эса “Насаф” иштирокидаги тўртта учрашувни бошқарган. Уларнинг иккитасида ғалаба ва иккитасида дуранг натижалар қайд этилган.

Жамоаларнинг турнир жадвалидаги ҳолати

“Динамо” жамоаси ҳозиргача 9 учрашув ўтказган, уларнинг тўрттасида ғалаба, учтасида мағлубият ва икки учрашувда дуранг қайд этган. Тўплаган очколари сони 14та. Турнир жадвалининг 6-поғонасида боришмоқда.

“Насаф” ҳозиргача саккиз учрашув ўтказди. Уларнинг бештасида ғалаба, бир учрашувда дуранг ва икки учрашувда мағлубиятга учрашган. Очколари сони 16та. Турнир жадвалининг 3-поғонасини эгаллаб туришибди.

Мазкур жамоалар ана шундай кўрсаткичлар билан ўзаро учрашувга етиб келишди.

Барча воҳалик футбол ишқибозларини қадимий ва навқирон Самарқанд шаҳрига таклиф этамиз ва учрашувда жамоамизни қўллаб-қуватлашларини сўраб қоламиз.

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 10:53, 11.05.2017.
Ўқилди: 3834 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.