Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Ёшлар лигасида "Бухоро" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Қибрайда ёшлар лигасининг 10-туридан ўрин олган “Пахтакор”-“Бухоро” учрашуви ўз ниҳоясига етди.

Учрашув давомида ажойиб ҳаракат қилган бухоролик ёшлар якунда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Учрашувнинг 28-дақиқасида Акобир Тўраев ҳисобни очди. Биринчи бўлим айнан 1:0 ҳисобида якунланди. Учрашувнинг 58-дақиқасида “Бухоро” ёшлари ҳисобдаги фарқни яна оширишга мувоффақ бўлишди. Жамшид Ҳасанов бурчакдан дарвозага тўғридан-тўғри зарба берди, бу тўпни мезбонлар посбони қайтаришга ожизлик қилди. Учрашувнинг қолган дақиқаларида ҳар иккала жамоада тўп киритиш имконияти бўлган бўлса-да, учрашувда ҳисоб бошқа ўзгармади.

“Бухоро” ёшлари турнир жадвалида 18 очко билан якка пешқадамлик қилаётган “Пахтакор” ёшларини сафарда мағлубиятга учратишди ва ўз очколари сонини 17 тага етказиб олишди. Бу ғалабадан кейин бухороликлар турнир жадвалида пешқадамлар сафидан ўрин олишди.

Ёшлар лигаси. 10-тур. Қибрай.

“Пахтакор”(Тошкент)– “Бухоро” (Бухоро) 0:2

Гол: Акобир Тўраев 28, Жамшид Ҳасанов 58

"Пахтакор": Раимов, Алижонов, Ўрунов, Г.Аҳмедов, Авилов, Эрмаматов, Сатторов, Юсупов, Нуруллаев, Иброҳимов, Маҳмудҳожиев

Захира: Ҳамроев, Йўлдошев, Собиржонов, Ғанихонов, Саъдиллаев, Соатов, Р.Жўраев

"Бухоро": Ш.Насимов, С.Каримов, М.Жумаев, М.Муҳиддинов, И.Холиқов, Х.Олимов, А.Тўраев, Жамшид Ҳасанов, Жасур Ҳасанов, Қурбонов, Н.Ҳасанов

Захира: Худоёров, Нарзуллаев, Жўраев, Шодмонов, Дилмуродов, Б.Ҳасанов

Манба: pfcbuxoro.com
Киритилди: 20:49, 11.05.2017.
Ўқилди: 3377 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3282]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2148]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1874]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1858]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1825]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1628]

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [1626]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1598]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1553]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1490]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик