Кириш Регистрация
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария 2-2 Реал Мадрид
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ - Индонезия
02/05 23:30 Челси - Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао

Косонсойда Самарахон Каримов хотирасига аталган мусобақа ўтказилди

Баҳо:
+1 | -

Бугунги кунда 9 май, том маънода юртимизнинг гуллаб-яшнашига ўз хиссасини қўшган инсонлар хотираси ёдга олинадиган, фахрийларга иззат – икром, меҳр оқибат одатдагиданда кўпроқ кўрсатиладиган муборак санага айланган.

Шу муносабат билан Наманган вилоятининг Косонсой туманида «9-май - Хотира ва қадрлаш куни» ҳамда туман фахри бўлмиш раҳматли Самарахон Каримовнинг 85-йиллигига бағишланган мини-футбол бўйича “Хотира” турнири ўтказилди. Қуръа натижасига кўра, 20 та жамоа, 4-гуруҳга бўлинган ҳолда баҳсларга киришадиган бўлишди. Жамоалар ўртасидаги мусобақа жуда қизиқарли ва тенг кучлар остида ўтди.

Қизиқарлиси, мусобақа финалига “Давр 1987” ҳамда “Боруссия Дортмунд” жамоалари етиб келишди. Муросасиз ва тенг курашлар остида ўтган баҳсда “Давр 1987” жамоаси рақибиларини 4:3 ҳисобида мағлуб этиб, бош совринга сазовор бўлишди.

2-ўринга “Боруссия Дортмунд” лойиқ кўрилган бўлса, 3-ўрин эса “Косонсой А-Серия” ҳамда “Гулистон” жамоаларига насиб этди.

Шунингдек, турнирда “Энг яхши футболчи” (Акмалхон Абдуллаев, “Боруссия Дортмунд”), “Энг яхши дарвозабон” (Абдусами Раҳимбоев “Давр 1987”), “Энг яхши тўпурар” (Баходирхон Иномов, “А-Серия”), “Энг яхши ёши катта футболчи” (Иброҳимжон Каримов, “Қорасув”), “Энг яхши ёш футболчи” (Азимжон Муҳаммадазимов, “Заковат”), “Энг намунали футболчи” (Носирхон Бобоев, “А-Серия”), “Энг чиройли гол муаллифи” (Жамолхон Ҳамидов, “Косонсойчи”), “Энг хавфли ҳужумчи” (Исломхон Зокиров, “Давр 1987”), “Энг мехнатсевар футболчи” (Фарход Атаханов, “Гулистон”) номинациялари бўйича қиматбаҳо совғалар топширилди.

Тадбир сўнггида Самарахон Каримовнинг фарзандлари Муяссархон Каримова сўзга чиқиб, турнир ғолибларини самимий қутлаб, тадбирни ташкил этган Жаҳонгирхон Ҳожихоновга оталари руҳини шод этганлари учун чин дилдан самимий миннатдорчилигини билдирди.

Бундан ташқари, мусобақани томоша қилиш учун мухлислар қаторида Самарахон Каримовнинг фарзандлари, набиралари ҳам ташриф буюришди.

Ўтказилган хотира турнири барчанинг кўнглида илиқ таасурот қолдириш билан бирга туманда футболни ривожлантириш ишлари кундан-кунга олға бораётганидан ҳам дарак бермоқда.

Рустамхон Темиров

МУСОБАҚА ФОТОСУРАТЛАРИНИ КОМПЬЮТЕР ОРҚАЛИ КЎРИШ УЧУН БУ ЕРГА БОСИНГ

МУСОБАҚА ФОТОСУРАТЛАРИНИ ТЕЛЕФОН ОРҚАЛИ КЎРИШ УЧУН ЭСА БУ ЕРГА БОСИНГ

Манба: www.std.uz
Киритилди: 22:03, 11.05.2017.
Ўқилди: 4023 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.