Кириш Регистрация
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 19:00 Динамо 1-1 Пахтакор
20/05 19:00 Сурхон 0-1 Насаф
20/05 21:30 Салернитана 1-2 Верона
20/05 23:45 Болонья 3-3 Ювентус

Зидан Фергюсон натижасини такрорлади. «Ювентус»га қарши ўйинда уни янгилашга ҳаракат қилади

Баҳо:
+ | -

Мураббий сифатида Европа Чемпионлар лигасининг финалига кетма-кет икки бор йўлланма олиш бунга қадар фақатгина Сэр Алекс Фергюсонга тегишли эди.

1998 ва 1999 йилги мавсуларда Фергюсон «Манчестер Юнайтед» клубини финалга қадар бошлаб келган. Унинг биринчисида «манкунианлар» Мадриднинг «Реал» клубидан енгилган бўлса, келаси мавсум «Бавария» устидан фантастик ғалабани қўлга киритганди.

2017 йилга келиб эса Зинедин Зидан шотландиялик мутахассис натижасини такрорлади ва «Қироллик клуби»ни қаторасига иккинчи бор Европа Чемпионлар лигасининг финалига қадар бошлаб келди.

Унинг биринчиси «Реал» учун омадли бўлиб, финалда «Атлетико» таслим этилганди. Шу йилнинг 3 июнь куни «Реал» иккинчи финалда «Ювентус»га қарши саф тортади.

Чемпионлар лигасида кетма-кет икки бор зафар қучиш на бир клубга ва на бир мураббийга насиб этган. Зидан ва «Реал» бу борада биринчи бўлиб олиши мумкин.

Маълумот учун, «Ювентус»га қарши финал Уэльснинг Кардифф шаҳрида жойлашган «Миллениум» стадионида бўлиб ўтади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:24, 12.05.2017.
Ўқилди: 9230 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.