Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Превью: «Норин» – «Андижон»

Баҳо:
+ | -

Эртага 14 май якшанба куни, биринчи лигада 10-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Турнинг марказий ўйини сифатида эътибор этилаётган “Норин” – “Андижон” ўйинига бўлган қизиқиш. Шу боис одатга кўра, бўлажак баҳс олдидан айрим маълумотларни бериб ўтишни лозим топдик.

“Норин” жамоаси узоқ йиллик танаффусдан сўнг ўткан мавсумдан буён яна биринчи лигадаги иштирокини давом эттирмоқда. Ҳаққулободликлар футболни жуда севиб ардоқлашади. Ҳар бир уй ўйинида стадион трибунаси ишқибозлар билан тўлиши ҳам фикримизга мисол бўла олади. Айниқса ўткан йили кўп ўйинларда “Шодлик” стадионида аншлаг кузатилди. Жорий мавсум нисбатан жамоанинг натижаларида пасайиш кузатилмоқда. Балки бу вақтинчалик холатдир.

“Норин”да бош мураббий ўзгарди

Рустам Дўрмонов яқинда раҳбарият томонидан истеъфога чиқарилгач, бош мураббийликка Вали Келдиев қайтарилди. Ёдингизда бўлса ўткан мавсум “Норин” ушбу мураббий бошчилигида чемпионатни 2-ўринда якунлаганди. Шу боис бўлса керак, Келдиевни раҳбарият яна жамоага қайтаришни лозим топган. 

“Норин”  ва “Андижон” шу кунгача биринчи лигада сира расман тўқнаш келмаган. Демак, бу жамоалар эртага илк расмий учрашувини ўтказади. “Андижон” ҳозирда 22 очко жамғариб, турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда. “Норин” активида эса 16 очко мавжуд. Эгаллаб турган ўрни эса 6 -ўрин. Эртанги рақибимиз ҳақида қуйида айрим фактларни келтириб ўтамиз.  

“Норин”нинг шу кунгача ўтказган ўйинларига назар?

01.04.2017. 1-тур.

“Нурафшон” – “Норин” - 0:1 (0:0).

Нурафшон. 314 томошабин.

Ҳакам: Равшан Абдувоҳидов - 8,3

Гол: Баҳодир Муртазоев, 54 (0:1).

04.04.2017. 2-тур.

“Машъал-2” – “Норин” - 3:1 (1:0).

Муборак. 115 томошабин.

Ҳакам: Аскер Нажафалиев – 8.

Голлар: Шаҳбоз Убайдуллаев, 16 (1:0)

Бобур Фарҳодов, 68 (2:0)

МуниМирмуҳсин Юсупов - 70 пенальти,  (3:0)

Баҳодир Муртазоев, 89 (3:1)

 

13.04.2017. 3-тур.

“Норин” – “Ёзёвон-Лочинлари” - 1:0 (1:0).

Ҳаққулобод. 2392 томошабин.

Ҳакам: Игорь Худайдатов - 8

Гол: Жаъфар Исмоилов - 11 пенальти, (1:0)

 

* 4-турда “Норин” дам олган

 

23.04.2017. 5-тур.

“Норин” – “Орол” - 2:0 (0:0).

Ҳаққулобод. 922 томошабин.

Ҳакам: Акмал Раҳимов - 8,3

Голлар: Баҳодир Муртазоев, 84 (1:0)

Владислав Нуриев, 87 (2:0)

 

26.04.2017. 6-тур.

“Норин” – “Хоразм” - 1:1 (0:0).

Ҳаққулобод. 2230 томошабин.

Ҳакам: Олим Тўйчибоев - 8,4

Голлар: Тимур Бекчанов, 56 (0:1)

Элёр Мўйдинов, 62 (1:1)

 

01.05.2017. 7-тур.

“Насаф-2” – “Норин” - 2:3 (1:2).

Қарши. 89 томошабин.

Ҳакам: Элёр Турсунов - 8

Голлар:

Шукур Жумабоев, 9 (0:1)

Жаъфар Исмоилов, 33 (0:2)

Жаҳонгир Қурбонбоев, 45+2 (1:2)

Шукур Жумабоев, 61 (1:3)

Жаъфар Исмоилов, 68 (автогол) (2:3)

 

05.05.2017. 8-тур.

“Сурхон” – “Норин” - 2:0 (2:0).

Термиз. 1413 томошабин.

Ҳакам: Аҳрол Рисқуллаев - 8,5

Голлар:

Улуғбек Маманоров, 25 (1:0)

Низом Норов, 30 (2:0)

 

11.05.2017. 9 тур.

“Норин” – “Истиқлол” - 1:0 (0:0)

Ҳаққулобод. 521 томошабин.

Ҳакам: Виктор Серазетдинов - 8,2

Гол:

Баҳодир Муртазоев, 65 (1:0)

 

“Норин” сафида кимлар гол урмоқда?

“Норин” жамоаси ҳисобида 9-турдан сўнг 10та гол бор. Хўш, жамоа сафида қайси футболчилар сермаҳсуллик кўрсатмоқда. Бу ҳам албатта сизларни беэътибор қолдирмаса керак. Дарвоқе, ҳаққулобдликлар шу кунгача ўтказилган ўйинларда ўз дарвозасидан 8та тўп ўтказиб юборганини ҳам айтиб ўтиш лозим.

 

1. Баҳодир Муртазоев – 4та. 

2. Шукур Жумабоев – 2та.

3. Жаъфар Исмоилов  – 2та.

4. Элёр Мўйдинов  – 1та.

5. Владислав Нуриев  – 1та.

 

Шукур Жумабоев эртанги баҳсда майдонга туша олмайди?

Ўз вақтида “Андижон” сафида ўйнаган Шукур Жумабоевни ишқибозлар яхши билса керак. Жорий йил “Норин” таркибида қўним топган Жумабоев эртанги баҳсни мухлислар қаторида кузатади. Боиси Шукур биринчи лиганинг 8-турида “Сурхон”га қарши баҳсда ҳакам томонидан қизил карточка олиб майдонни тарк этди. Шундан сўнг уни ПФЛ тартиб-интизом қўмитаси иккита учрашувга четлатганди.

 

Учрашув ҳакамлари билан танишинг

Эртанги ўйинни тошкентлик Вадим Агишев бошқариб борадиган бўлди. Олий лига баҳсларида ҳам ҳакамлик қилиб келаётган Вадим Маликовичга қанотларда фарғоналик Равшан Копадзе билан Шохруҳ Аъзамов ёрдам беради.

Назоратчи ҳакам эса Учкўприк туманидан Эркин Ориповдир.

 

“Норин” жамоасининг 2017 йил ПФЛ рўйхатидан ўтказган футболчилари қуйидагилар

 

Дарвозабонлар:

Артур Парванов (08.05.1982)

Умид Ёрбеков (23.09.1991)

Муҳриддин Аҳмедов (25.09.1996)

 

Ҳимоячилар:

Фарруҳ Нурлибоев (06.01.1991)

Сарварбек Сафаров (24.09.1991)

Жавлон Искандаров (11.12.1991)

Муроджон Туйчибоев (30.08.1992)

Жаъфар Исмаилов (19.09.1995)

Азиз Мамазоитов (28.11.1995)

Асилбек Нўъмонов (20.05.1999)

 

Ярим ҳимоячилар:

Рустам Аъзамов (15.12.1985)

Шукур Жумабоев (08.03.1989)

Акмали Раҳимзода (02.01.1992)

Элдор Эргашев (22.12.1992)

Ислом Исмоилов (02.01.1993)

Достонбек Ибрагимов (09.10.1996)

Илҳом Тожибоев (08.09.1996)

Шокиржон Ёқубжонов (22.12.1997)

Муҳамаджон Ҳусанов (20.05.1998)

Комилжон Тожиддинов (19.08.1999)

Шаҳбоз Ботиров (07.02.1999)

 

Ҳужумчилар:

Баҳодир Муртазоев (31.07.1987)

Элёр Акбаров (28.07.1990)

Элёр Мўйдинов (23.05.1995)

Владислав Нуриев (20.02.1996)

 

Мураббий: Рустам Дўрмонов (28.01.1969)

 

Эслатиб ўтамиз эртанги ўйин Ҳаққулобод туманидаги “Шодлик” стадионида соат 17:30да бошланади.

 

Шунингдек эртага қуйидаги ўйинлар бўлиб ўтади

10-тур

14 май (якшанба)

“Нурафшон” – “Янгиер”

“Машъал-2” – “NBU-Осиё”

“Цементчи” – “Ғаллакор”

“УзДонгЖу” – “Зомин”

“Норин” – “Андижон”

“Ёзёвон-Лочинлари” – “Истиқлол”

“Орол” – “Сурхон”

“Хоразм” – “Насаф-2”

“Хотира-79” – “Локомотив-БФК”

“Андижон” матбуот хизмати

Манба: www.fcandijon.uz
Киритилди: 16:16, 13.05.2017.
Ўқилди: 3192 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.