Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция 2-0 Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

"Ислом бирдамлик ўйинлари"да дастлабки медаллар қўлга киритилди

Баҳо:
+ | -

Озарбайжоннинг Боку шаҳрида давом этаётган "Ислом бирдамлик ўйинлари"да ҳамюртларимиз дастлабки медалларни қўлга киритишди.

Карате йўналишида ҳамюртимиз Садриддин Сайматов финал босқичида ғалаба қозониб Ўзбекистон делегацияси ҳисобига биринчи олтин медални ёздириб қўйди.

60 килограмм вазн тоифасида туркиялик Айкут Каяга қарши баҳс олиб борган каратечимиз 1:2 ҳисобида мағлуб бўлиб турган бир вазиятда ипон ишлаб олди ва ҳисобни 4:2 кўринишига ўзгартира олди ҳамда ғалабани рақибидан илиб кетди.

"Ислом бирдамлик ўйинлари"нинг 10 метр масофадан пневматик милтиқдан ўқ отиш йўналишида ҳамюртимиз Сакина Мамедова бронза медали соҳибига айланди.

“Баку Шутинг Cентр” иншоатида бўлиб ўтган баҳсларда ҳамюртимиз эронлик спортчилардан кейинги поғонани эгаллади.

Мазкур йўналишда Эмамгҳоли Нежад Анде Наржес олтин медал соҳиби бўлган бўлса, Элаҳеҳ Аҳмади кумуш медалини қўлга киритди.

Дзюдо бўйича 60 килограмм вазн тоифасида марокашлик Яссине Моудатирга қарши татамига чиққан Диёрбек Ўрозбоев бронза медали учун кечган баҳсда вазари баҳоси эвазига зафар қучди ва терма жамоамиз ҳисобига учинчи бронза медалини қўшиб қўйди.

 

Манба: uzreport.uz
Киритилди: 22:06, 13.05.2017.
Ўқилди: 8008 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [6824]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [3289]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [3046]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [2976]

Франция — Марокаш: ЖЧ-2026 ярим финалини ўтказиб юбориш хавфи остида турган франциялик футболчилар [2393]

ЖЧ-2026. Мбаппенинг гол ва ассисти ёдамида Франция Марокашни мағлуб этди [2198]

«Реал» ва «Барселона» АПЛ юлдузини нишонга олди [2123]

Аргентина футбол ассоциациясига қарши текширув бошланди [2079]

ZO'R TV Франция - Марокаш учрашувини жонли эфирда намойиш этади [1996]

ФИФА Англия терма жамоаси ўйинчисини иккита ўйинга четлаштирди [1927]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик