«ПСЖ» клубининг собиқ бош мураббийи Лоран Блан бир йиллик танаффусдан сўнг, хориж клубларидан бирини бошқармоқчи.
51 ёшли мутахассис сўнгги пайтда Испаниянинг учта клуби - «Лас-Пальмас», «Бетис» ва «Севилья»дан таклиф олган. Аммо Блан «Барселона»ни бошқаришни истамоқда ва унинг таклиф кутмоқда.
Айни пайтда Блан «Барселона»ни бошқариши мумкин бўлган мутахассислар рўйхатида 7-ўринда турибди. Асосий номзод - «Атлетик» устози Эрнесто Вальверде.
Лоран Блан 1996/97 мавсумда «Барселона» таркибида ўйнаган ва жамоа билан Испания кубоги ва суперкубогини, шунингдек Кубок эгалари кубогини қўлга киритганди.