Кириш Регистрация
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло 0-2 Кальяри
19/05 18:00 Монца 0-1 Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе 1-1 Эмполи
19/05 19:00 Навбаҳор 1-0 Нефтчи
19/05 19:00 ОКМК 5-3 Сўғдиёна
19/05 20:00 Манчестер Сити 3-1 Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед 0-3 Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал 2-1 Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд 2-4 Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон 0-2 Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли 1-2 Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси 2-1 Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас 5-0 Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль 2-0 Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон 2-4 Фулхэм
19/05 21:00 Интер 1-1 Лацио
19/05 22:00 Валенсия 1-3 Жирона
19/05 22:00 Вильярреал 4-4 Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао 2-0 Севилья
19/05 22:00 Атлетико 1-4 Осасуна
19/05 22:00 Барселона 3-0 Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис 0-2 Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис 0-0 Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка 2-2 Альмерия
19/05 22:00 Гранада 1-2 Сельта
19/05 23:45 Рома 1-0 Женоа
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Каррера: «Спартак»нинг чемпион бўлишида мухлисларимиз катта рол ўйнади»

Баҳо:
+ | -

Москванинг «Спартак» клуби 16 йиллик танаффусдан сўнг Россия чемпиони бўлди. Жамоанинг бу муваффақиятида италия­лик мураббий Массимо Карреранинг ҳиссаси катта. Чемпионлик масаласи ҳал этилганидан сўнг россиялик журналистлар ушбу мутахассис билан суҳбат уюштиришди.

- Россия чемпионлиги билан табриклаймиз.

- Раҳмат. Ухлаб қолибман. Эрталаб турсам қор ёғаётган экан. Биз италияликлар учун май ойида қор ёғиши ғалати туюлади (кулади).

- Якшанба оқшомида «Спартак»­нинг чемпионликни нишонлагани ҳақида кўп ёзилди. Фото ва видеолар ҳам бор. Буни инкор этиб бўлмайди...

- Сиз қандай бўлишини хоҳлагандингиз?  Бошқалар учун қандай билмадиму, мен учун кутилмаган воқеа рўй берди. Бу эса икки карра ёқимли. Олдиндан нишонлашга тайёргарлик кўрмагандим. Кейин ҳамма эҳтиросга берилиб кетди ва бир жойга тўпланишни истаб қолдик. Ажойиб бўлди.

- Айтишларича, сиз кўплаб футболчиларни бундай хурсанд ҳолатда биринчи бор кўрибсиз. Мисол учун, жамоа сардорини...

- Футболчилар ҳам мураббийларини биринчи бор шундай қувноқ ҳолатда кўришди. Ахир биз эсда қоларли натижа қайд этдик.

- Узоқ нишонладингларми? Эрталаб бошингиз оғримадими?

- Тан оламан, бироз оғриди.

- Сиздан олдин рафиқангиз Пинни билан қўнғироқлашдик. У ҳали бундай ҳиссиётга берилмаганини тан олди.

- Оилам - менинг қўрғоним. Пинни Томскдаги ўйиндан олдин Москвага қайтганидан хурсандман. Ғалабани оилам билан баҳам кўрмоқчиман.

- 17 май куни «Спартак» чемпионликни ўз стадионида нишонлашини биласизми?

- Тўғрисини айтсам, билмагандим. Лекин бунинг эсда қоларли бўлишига ишонаман.

- Чемпионлик ва маросим яхши. Лекин мавсумнинг ҳали яна учта ўйини бор. Йигитларни бу баҳсларга тайёрлай оласизми?

- Бунинг устида иш олиб борамиз. Жамоанинг 70 очколик маррадан ўтишини жуда истагандим. Очколарни бизга ҳеч ким шунчаки улашмайди. Шундай экан, бунинг учун жиддий курашмоқ лозим.

- Демак, машғулотларда футболчиларга осон бўлмас эканда?

- Бу реаллик. Янада юқори савияга чиқиш учун биз яна ва яна ишлашимиз талаб этилади. Боз устига, келгуси мавсум Чемпионлар Лигасида ўйнаймиз. Бу турнирга тайёргарликни ҳозирдан бошлашимиз талаб этилади.

- «Спартак»нинг чемпионлигида фанатлар қандай роль ўйнашди?

- «Спартак»нинг Россиядаги энг машҳур клуб эканига яна бир бор амин бўлдим. Мисол учун, турнир аутсайдери бўлган «Том»га қарши учрашувда стадион тўлди. Албатта, мухлисларимиз ғалабамизда катта роль ўйнашди.

- Чемпионат тугашига уч тур қолганида бош совринга эга чиқишни эътироф этмай бўлмайди. Аммо мавсум аввалида «Спартак»ни қабул қилиб олганингизда сизнинг қўл остингиздаги жамоа чемпион бўлишига ишонишмаганди.

- Мухлислар, журналистлар ва экспертларни яхши тушунаман. Ўшанда мени вақтинчалик тайинлашганди. Кейинроқ доимий бош мураббийга айландим. «Қанақасига унга ишондинглар?» «У нима қила олади?», «Қаердан келиб қолди?» қабилидаги саволлар кўп бўлганини биламан. Муҳими, футболчиларимиз бундан ранжишмади. Улар вазифаларини аъло даражада бажардилар.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:15, 15.05.2017.
Ўқилди: 2360 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.