Олий лига 10-туридан ўрин олган “Машъал” – “Олмалиқ” (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Александр Хомяков ўз фикрларини билдирди.
“Бугун режалаштирганларимизни амалга ошира олмадик. Кун жуда иссиқлиги бизга таъсир қилди. Биз рақибнинг кучли томонларини билган ҳолда тўпни ўзимизда ушлаб туриш ва қарши ҳужумда ўйнашга уриндик. Афсуски бундай қила олмадик. Иккинчи таймда ҳаво бизга тезроқ ўйнашга имконият берди. Пенальти ишлаб олдик, аммо омад биз томонда эмас эди. Бошқа томондан мағлубиятга ҳам лойиқ эмасдик. Шу боис дуранг адолатли бўлди.
Абдуллоҳ Олимов жароҳат олиб бугун майдонга тушмади. Биринчи таймда эса бир йўла икки мажбурий ўзгаришни амалга оширдик.
Менимча бугунги дуранг ҳеч бир клубни қониқтирмади”, – дейди Хомяков.