Франция олий лигаси ушбу мавсум учун индивидуал совринлар топширди.
Лиганинг энг яхши мураббийи деб "Монако"ни ЕЧЛ яримфиналига олиб чиққан ва деярли Франция чемпионига айлантирган Леонардо Жардим топилди.
Энг яхши ёш ўйинчи - "Монако" ҳужумчиси Килиан Мбаппе. Энг яхши дарвозабон ҳам "Монако"дан - Даниел Субашич.
Энг яхши франциялик ўйинчи - Нголо Канте («Челси»), у аввлроқ Англияда ҳам йил ўйинчиси деб топилган эди.