Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Олий лигада тур ўйини: Рекордга мос кескинлик

Баҳо:
+ | -

«Навбаҳор» - «Қўқон-1912» тўқнашувига 10-турнинг марказий ўйини сифатида қаралганди ва воқеалар ривожи бу бежиз эмаслигига далолат берди. Биринчидан, «Навбаҳор» стадионида мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди қайд этилди. Иккинчидан, бутун 90 дақиқа давомида кескин кураш руҳи уфуриб турди.

Дастлабки таҳликали вазият мезбонлар дарвозаси олдида содир этилди. 2-дақиқада уюштирилган тезкор қарши ҳужум натижасида Филипп Райевац  қулай имконият ҳосил қилди. Аммо «Қўқон-1912» тўпурарига «Навбаҳор» дарвозабонини доғда қолдиришда совуққонлик етишмади. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, Наманган клуби мураббийлар штабининг мажбурий ўзгаришга қўл уришига тўғри келди - Илҳом Мўминжонов жароҳатланган Ғиёс Комилов ўрнига Дарко Станоевични майдонга туширди. 8-дақиқага келиб, Жаҳонгир Меҳмонов кучли зарба воситасида меҳмонлар посбони Азиз Ашуров ҳуш­ёрлигини синаб кўрди. Яна 3 дақиқадан сўнг Дилшод Жабборов қулай вазиятни йўққа чиқарди. Ҳисоб эса биринчи бўлим ўрталарида очилди. Бунда «лочинлар»га жарима зарбаси қўл келди. Зеро, тўп ошириб берилгач, «Қўқон-1912» жарима майдони ичида пала-партишлик кузатилди ва Неманья Йованович бундан фойдаланиб, боши билан аниқ зарба йўллади. Эътиборли томони, қўқонликлар бундан олдинги 8та учрашувда ҳисобни очиш вазифаси уддасидан чиқишганди.

Танаффусдан кейин ҳам жамоалар ҳужумлар кетма-кетлигини узишгани йўқ. Хусусан, «Навбаҳор»дан Азиз Турғунбоев ва Дилшод Жабборов қулай имкониятга эга бўлишди. Меҳмонлар эса Жавоҳир СиддиқовАндрей Сидоров ва Филипп Райевацнинг зарбаларидан сўнг ҳисобни тенглаштиришлари мумкин эди. Аммо ҳисоб анчагача ўзгармай турди. Охирида эса Валентин Коваленко фаол ўйнаган Жавоҳир Сиддиқовга қўполлик ишлатилганини қайд этиб, «Навбаҳор» дарвозаси томон пенальти белгилади. Айтиш жоиз, унинг бу қарори мезбонларда кучли эътироз уйғотди. Маълум тортишувлардан сўнг Мурод Холмуҳаммедов 11 метрли нуқтадан зарба йўллади - бехато. Аммо Коваленко голни инобатга олмай, зарбани такроран бажариш зарурлигига ишора қилди. Совуққон ҳимоячи ўз навбатида, иккинчи уринишда ҳам гол уришни уддалаб, якуний ҳисобни ўрнатди - 1:1.

Факт. Наманганда ўйинни 20220 мухлис бевосита стадионда кузатди. Бу мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекордидир. Бунгача энг юқори кўрсаткич 3-турда айнан «Нав­баҳор»нинг «Нефтчи»га қарши ўйинида қайд этилганди - 18992 мухлис. Умуман, Наманган клуби жорий мавсум 6та тур якуни бўйича энг кўп мухлис йиққан жамоа бўлди.

«Қўқон-1912»нинг мағлубиятсиз серияси 

ДАВОМИ

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 09:56, 16.05.2017.
Ўқилди: 3633 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.