Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Бугун пойтахт дербиси: «Бунёдкор» — «Пахтакор». Уни нима учун томоша қилиш керак?

Баҳо:
+ | -

Бугун —17 май куни футбол бўйича Ўзбекистон Олий лигасида 11-тур беллашувлари старт олади.

Турнинг биринчи кунида Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони «Локомотив» Қўқонга ташриф буюрса, Тошкентда «Бунёдкор» ва «Пахтакор» клублари ўзаро ҳисоб-китоб қилади.

Олий лига доирасида «қалдирғочлар» ва «шерлар» ўзаро 20 марта тўқнаш келган бўлиб, шуларнинг 8 тасида ғолибни аниқлаб бўлмаган. Етти учрашув «Бунёдкор»нинг, яна 5 таси «Пахтакор»нинг ғалабаси билан якунига етган. Тўплар нисбатига устунлик ҳам «Бунёдкор» томонида — 24:18.

Айни вақтда эса турнир жадвалида «пахтакорчилар»нинг аҳволи нисбатан яхшироқ. «Пахтакор» 14 очко билан 8-ўринни эгаллаб турган бўлса, ҳисобида 10 очкоси бор «Бунёдкор» 12-ўриндан жой олган.

Тошкент дербиси олдидан ҳар икки клубда ҳам раҳбарият алмашгани, учрашувга бўлган қизиқишни янада ошириб беради. Миржалол Қосимов ҳамда Жасур Абдураимов тўқнашуви жамоалар қайси поғонада бораётган бўлса ҳам кўпчиликда катта қизиқиш уйғотиши мумкин.

Учрашувга чиқарилган чипталар «Бунёдкор» стадиони кассаларида сотилмоқда. Уларни секторига қараб 15 ёки 30 минг сўмдан харид қилиш мумкин. Ўйин 19:00 да старт олади.

Ўзбекистон Олий лигаси

11-тур ўйини
17 май, чоршанба
«Бунёдкор» — «Пахтакор» — 19:00
Ҳакам: Ҳасан Рўзиев

Ўзаро ўйинлар: 20
«Бунёдкор» ғалабаси: 7
«Пахтакор» ғалабаси: 5
Дуранглар: 8
«Бунёдкор» голлари: 24
«Пахтакор» голлари: 18

Манба: daryo.uz
Киритилди: 13:41, 17.05.2017.
Ўқилди: 5543 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.