“Челси”нинг бразилиялик ярим ҳимоячиси Виллиан Англия Кубоги финали ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
“Биз учун ғалабали серияларни давом эттириш муҳим ва шу зайлда охиригача кураш олиб борамиз. АПЛда яна бир учрашув бор ва сўнгра биз Англия Кубогини қўлга киритишни режалаштирганмиз. Албатта, “Челси” “олтин дубль” қайд этишга ҳаракат қилади. Жамоа ажойиб спорт формада ва ўзига ишонади, шундай экан бизда яна битта совринни қўлга киритиш учун яхши имконият бор”, - дейди Виллиан.
Эслатиб ўтамиз, ҳал қилувчи учрашувда “Челси” принциал рақиби “Арсенал” билан куч синашади. Баҳс 27 май куни “Уэмбли” стадионида бўлиб ўтади.