Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Боку—2017. Ўзбекистон делегацияси бир кунда 6 та олтин ютиб олди. Тенг ярми боксчиларники

Баҳо:
+1 | -

Озарбайжон пойтахти Бокуда давом этаётган «Ислом бирдамлик ўйинлари»да Ўзбекистон делегацияси олтинлари сонини 14 тага етказиб олди.

18 май — пайшанба куни делегациянинг олти спортчиси шоҳсупанинг энг юқорисидан жой олди.

Бокснинг -56 килограммгача бўлган вазн тоифасида Абдулҳай Шораҳматов, -64 килограммача вазнида Алиёр Норалиев ва -69 килограммли спортчилар ўртасидаги мусобақасида Бобо-Усмон Батуров барча рақибларини мағлуб этишга муваффақ бўлди.

Шунингдек, енгил атлетиканинг баландликка сакраш мусобақасида Надия Дусанова, таэквондонинг -74 килограмм вазн тоифасида Никита Рафалович ҳамда пара-атлетиканинг найза улоқтириш мусобақасида Александр Свечников Ўзбекистон делегацияси учун олтин медаллар олиб берди.

18 май куни Мўминжон Абдуллаев юнон-рум курашининг 100 килограммгача бўлган спортчилари ўртасидаги мусобақасида ва Умида Абдуллаева таэквондонинг 62 килограммгача бўлган қизлари турнирида кумуш медалини қўлга киритди.

Пайшанба куни қўлга киритилган ягона бронза енгил атлетикачи Нигина Шариповага тегишли бўлди.

Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 4-ўринни эгаллаб турибди. Айни пайтда делегация спортчилари қўлга киритган олтин медаллар сони Эрон термасиникидан 2 тага камроқ.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:35, 19.05.2017.
Ўқилди: 8706 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.