Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

УЗРEПОРТ ТВ телеканали "Cuba Domadores"- "Uzbek Tigers" жангларини жонли эфирда намойиш этади

Баҳо:
+1 | -

WSB - Жаҳон бокс сериясининг чорак финалида бугунги кунда дунёда етакчилик қилаётган Ўзбекистон ва Куба терма жамоалари ўзаро тўқнаш келишади.

Ушбу қарама-қаршилик яширин финал деб эътироф этиляпти. Самарқанд шаҳрида ўтказилган биринчи тўқнашувда иккала жамоа сафида олимпия ўйинлари чемпионлари ва совриндорлари иштирок этишди. Кескин тўқнашувда “Uzbek Tigers” жамоаси амалдаги чемпионларни 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Эртага Тошкент вақти билан 20 май шанба тонгида, соат 05:30да “Cuba Domadores”- “Uzbek Tigers” жавоб учрашувлари ўтказилади.

УЗРEПОРТ ТВ “Cuba Domadores”- “Uzbek Tigers” жангларини жонли эфирда намойиш этади.

Трансляцияни таниқли спорт шарҳловчиси Даврон Файзиев шарҳлаб боради.

Гавана шаҳрида ўтказиладиган баҳсларда Жасурбек Латипов, Элнур Абдураимов, Шаҳрам Ғиёсов, Бектемир Мелиқўзиев, Баҳодир Жалолов ҳамда қўшимча жанг эҳтимоли юзага келса Мирзобек Ҳасанов ҳимоя қилишади.

Манба: uzreport.uz
Киритилди: 14:26, 19.05.2017.
Ўқилди: 20739 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.