Кўплаб ОАВ манбаларининг хабарларига кўра, «Эвертон» ҳужумчиси Ромелу Лукаку катта эҳтимол билан «Челси»га қайтади.
Диего Костанинг «кўклар» таркибидаги келажаги сўроқ остида қолмоқда. Шунинг учун белгиялик ҳужумчи Антонио Контенинг асосий нишонларидан бири бўлиб турибди.
Ўз навбатида таниқли мураббий Гарри Реднапп ҳам мазкур ҳолат бўйича ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Олдин ҳам айтганман – катта маблағ бор клублар кўп нарса осон кечади. Лукаку «Челси»га қайтади. Трансфер нархи эса жуда қиммат бўлади.
Аммо Лукаку жаҳон даражасидаги ҳужумчилар билан рақобатлаша олиши учун ҳали кўп нарсани ўрганиши керак» - дейди Реднапп.