Миланнинг “Интер” спорт директори Пьеро Аузилио италия клубининг бугунги кундаги мавжуд муаммолари ҳақида гапириб ўтди. Жамоа сўнгги 9 учрашувда зафар қуча олмаябди. Маълумки, яқиндагина “Интер” Стефан Пиоли билан хайрлашганди ва ундан олдин бу лавозимда Франк де Бур ишлаган эди. “Нерадзуррилар” жиддий молиявий ва трансфер имкониятларга эга жамоа, аммо бундан бирор бир фойда йўқ.
“Бизда таркиб ёмонмас. Йигитлар машғулотлардан бирга келишади, бирга нонушта қилишади, фаол ишлашади. Кўринишидан ҳеч қандай муаммо йўқдай, аммо муаммо бор. Чунки бизда жамоа аҳил бўлиб шаклланмаган. “Интер” футболчилари кичик гуруҳларга бўлиниб кетишган, фақат ўзи ҳақида ўйлайдиган одамлар кўпчиликни ташкил этади”, - дейди Аузилио.