Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Диего Симеоне фаолиятининг ўзига хос жиҳатларига назар

Баҳо:
+ | -

Яқинда замонамизнинг етук мураббийларидан бири бўлган Диего Симеоне туғилган кунини нишонлади. Шу муносабат билан Soccer.ru аргентиналик мутахассис фаолиятидаги ўзига хос жиҳатларни эътиборингизга ҳавола этишни лозим топди.

«Атлетико». Мадридлик «матрасчилар» - Симеоне ҳаётидаги бош жамоа. Диего ўз тақдирини 3 марта «Атлетико» билан боғлади - 2 марта футболчи мақомида, кейин эса мураббий. Сўнгги ҳамкорлик давом этмоқда. 90-йилларнинг ўрталарида Эль Чоло (Симеоненинг таниқлилик белгиси) Хесус Хиль раҳбарлиги остида «ҳиндулар» билан шоҳсупага кўтарилди, 2000-йиллар ўртасида Фернандо Торрес сардорлиги остида тўп сурди. 2011 йилдан бошлаб эса мураббийлик лавозимида муваффақиятли фаолият юритмоқда. Унинг даврида «Атлетико» Испания чемпионлиги, қирол ва Европа кубоклари, Испания ҳамда Европа суперкубокларига сазовор бўлди. Шунингдек, 2 марта ЕЧЛ финалига қадар етиб борди.

Буви. Аргентиналик бувиларга шон-шарафлар бўлсин! Лионель Мессидек даҳо айнан бувиси Селиянинг қистови билан футбол дошқозонида тобланди, Симеоненинг бувижониси эса ўз набирасини чинакам эркак қилиб тарбиялади. Оқибатда болакай айнан бувиси тасаввуридаги жентльмен бўлиб вояга етди.   Бувисидан қимматли маслаҳатлар билан биргаликда ўта кучли эҳтиросни ҳам мерос қилиб олди. Ўз вақтида «Валенсия»да ёрдамчи мураббий вазифасини ўтаган Фил Невилл Симеонега шундай таъриф берганди: «ғалабага эришиш учун бу йигит ҳатто ўз бувисига қарата ўқ узишга тайёр!».

Албатта, бу - бадиий ўхшатиш. Лекин англиялик мутахассис бир нарса дейишдан аввал яхшилаб ўйлаб олса, зарар қилмасди.

«Велес Сарсфилд». Катта футбол йўлланмасини Симеонега «Бока Хуниорс» ҳам, «Ривер Плейт» ҳам берган эмас. Бу вазифани Буэнос-Айреснинг камтарин жамоаси - «Велес Сарсфилд» амалга оширган.

Гвардиола. Хосеп билан Диего турлича мақомларда дуч келишган. Симеоненинг ўз асарида ёзишича, учрашувларнинг бирида у Гвардиоланинг оёғига тепган. «Атлетико»ни эса айнан Хосепнинг «Барселона»га йирик ҳисобда ютқазганидан сўнг бир ҳафта ўтгач мураббий сифатида қабул қилган. Ўша мавсумнинг 2-даврасида ҳам ғалаба каталонияликларга насиб этган. Лекин 4 йилдан кейин Симеоне Гвардиоладан қасдини олди - «Атлетико» «Бавария»ни ЕЧЛ ярим финалида мусобақадан чиқариб юборди.

Дэвид Бекхэм. Бу машҳур футбол юлдузига нисбатан Симеоне бир марта ўта нозик айёрликни ишлатган. Мазкур воқеа ЖЧ-1998 чорак финалида, Англия-Аргентина баҳсида юз берганди. Аввалига Диего Дэвидга қўполлик ишлатиб, кейин у жавоб қайтариши учун жиғига текканди. Оқибатда Бекхэм қоидабузарлик учун майдондан четлатилганди. «Бу ерда жамоа ғалабаси ўртага қўйилганди. Шу боис, мен ўзгача йўл тута олмасдим. Акс ҳолда, биз мағлубиятга учрардик. Дэвиднинг зарбаси кучли эмасди. Лекин мен вазиятдан фойдаланиб қолдим. Бу - футбол. Баъзан сени ўйиндан четлатишади, баъзан рақибингни», - дея изоҳ берганди ўшанда Диего.

Вазифа. Симеоненинг бош мақсади - жамоани кун сайин мукаммал даражага олиб чиқиш. қайсидир жиҳатга заррача бўлсада сайқал бериш. Футболчиларга индивидуал ёндашувнинг яхши самара беришига Диего шубҳа қилмайди. Ҳар бир шогирдининг техник маҳоратини ошириш йўлида барча чораларни қўллайди, улар билан алоҳида суҳбатлашади. «Шогирдларим камолига гувоҳ бўлиш - мен учун олий мукофот!».

«Интер». Ўтган йили Диего Симеоне тан олди: «қачондир «Интер»га устозлик қилишимни ҳамма билади». Ҳозир эса шундай миш-мишлар пайдо бўлдики, унга кўра, жамоа Симеонени ўз таркибига жалб этишга жуда иштиёқманд экан. Шу боис, мураббийга маош белгилаш ихтиёрини унинг ўзига бериш ниятида экан. Айтганча, бир пайтлар аргентиналик мутахассис «Лацио»га ҳам айнан шу мазмундаги ваъдаларни берганди.

Фидойилик. Симеоне шогирдларининг ўта ноёб иқтидор эгаси эмасликларига кўника олади. Лекин ўйинга бор куч-маҳоратини сарфламаган футболчини асло кечирмайди. «Менинг жамоамда ношудларга ўрин йўқ. Иқтидор борасида баҳслашиш, мунозара қилиш мумкин. Аммо фидойилик даражаси муҳокама қилинмайди. Бу - қонун!»

Луческу. Айнан шу руминиялик мураббий Диегонинг Европага келишига сабабчи бўлди. Мирча Луческу аргентиналик ярим ҳимоячини «Пиза»га таклиф этганди. Бир неча йиллардан сўнг улар «Интер»да учрашишди - Симеоне Луческу схемасидаги асосий фигура эди.

Марадона. Икки машҳур номдошлар - Симеоне ва Марадона бир мавсумдан «Севилья»да тўп суришган. Ҳамкорлик Симеонеда кучли таассурот қолдирган: «Марадона менинг янада кучлироқ бўлишимга ёрдам берди. У билан ёнма-ён тўп суриш - улкан масъулият ва жаннатга хос лаззат!». Мураббийлик фаолиятининг илк босқичида эса «Ривер Плейт»ни бошқарган Эль Чоло «қирол»нинг тан олинмаган вориси - кичик Диего Марадонага устозлик қилганди.

Неаполлик. Аргентиналик аксарият футболчиларнинг келиб чиқиши айнан шу кўҳна шаҳар аҳолиси билан боғлиқ: фамилияларнинг ўзиёқ изоҳга ҳожат қолдирмайди. Симеоненинг авлодлари ҳам Италия жанубидан. Неаполликларга хос эҳтирос ва жўшқинлик.

Олимпиада. Симеоне фаолиятидаги йирик омадсизликлардан бири. 4 йилликнинг асосий спорт мусобақасида Аргентина ғолибликни Нигерия терма жамоа­сига бой бериб қўйди. Оқибатда Диего ва яна бир қатор ёрқин юлдузлар (Креспо, Занетти, Айяла) Олимпиада олтин медалларидан четда қолдилар.

«Ишонч». Диего Симеоне ўз китобини шундай номлади. Ҳа, у ўта ноёб иқтидор соҳиби эмасди, буюк мураббийлар сафидан жой олишига ҳам деярли асослар йўқ эди. Бироқ унда ишонч жуда кучли эди. Мана натижа!

«Реал». 

ДАВОМИ

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 10:57, 21.05.2017.
Ўқилди: 3682 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.