«Ливерпуль» яримҳимоячиси Эмре Жон томонидан «Уотфорд» дарвозасига киритилган тўп Англия премьер лигасининг энг чиройли голи деб топилди.
Бу борада ўтказилган сўровномада Жоннинг голи «Вест Ҳэм» ҳужумчиси Энди Кэрролнинг «Кристал Пэлас»га ва «Арсенал» ҳужумчиси Оливье Жирунинг «Кристал Пэлас»га урган голидан ўзиб кетди.