Миржалол Қосимовнинг “Бунёдкор” бош мураббийига айланиши мухлисларнинг ўзбек футболига бўлган муносабатини ижобий томонга ўзгартиргани бор гап. Чунки Миржалол Қосимов чиндан ҳам тажрибали мураббий, биз буни, айниқса, терма жамоамизнинг бошига тушган рутубатли онлардан сўнг янада теранроқ ҳис қилдик. Майли, бу бошқа мавзу: ҳозир бир саволга жавоб излаб кўрамиз — Қосимов “Бунёдкор”га керакмиди?
“ЙЎҚ” ДЕЙИШГА ШОШИЛМАНГ
Ҳа, Миржалол Қосимов ҳали “Бунёдкор”га тўлиқ мослашиб улгургани йўқ. Тўғри, “қалдирғочлар” унга бегона эмас, Миржалол бу жамоани олдин ҳам бошқарган. Аммо у даврдаги клубдан Миржалолга қадар фақат “Бунёдкор” деган ном етиб келганди, холос. Шу боис жамоани олдинги даражасига қайтариш учун вақт талаб этилади. Шунинг учун ҳам “Бунёдкор”дан дарров юқори натижалар кутманг ва Қосимов бошқарувни қўлига олган дастлабки вақтлардаги қониқарсиз натижалардан ранжиманг.
У ҲАЛИ ЎЗ СЎЗИНИ АЙТАДИ
Миржалол Қосимов ҳужумкорликни хуш кўрадиган мураббий. Бунга футболчи сифатида ўйнаганида ҳам, мураббийлик даврларида ҳам гувоҳ бўлганмиз. Демак, у айнан “Бунёдкор”га керак. Бу билан “Бунёдкор” кўп ҳужум уюштирмайди, демоқчи эмасмиз, шунчаки ҳужум билан ҳужумнинг ҳам фарқи бор. Гап қанча ҳужум қилишда эмас, қандай ҳужум қилишда, гап тактикада. Қосимовда эса тактик ғоялар етарлича.
Айни дамда “қалдирғоч”ларнинг турнир жадвалидаги аҳволи унчалик ҳам яхши эмас. Жамоанинг ўйинига янги руҳ, янги тактика олиб кириш жуда ҳам зарур. Шунинг учун ҳам мураббийлар алмашинуви жуда яхши бўлди. Биринчидан,