Кириш Регистрация

УЕФА Манчестерда юз берган теракт қурбонларига ҳамдардлик билдирди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Кеча Манчестер шаҳридаги «Манчестер Арена» концерт залида террорчилик ҳаракати содир этилди.

Зал ичида юз берган портлаш оқибатида 20 нафар одам қурбон бўлди, 50 дан зиёди турли тан жароҳатларини олиб, шифохонага ётқизилди.

УЕФА ташкилоти юз берган воқеани қоралаб, твиттер саҳифасида ёзув қолдирди.

«УЕФА Манчестерда юз берган воқеадан даҳшатга тушди. Қурбон бўлган ва жабрланган инсонларнинг оиласига ҳамдардлик билдирамиз» - дейилади баёнотда.

Манчестердаги воқеа 2005 йилдан буён Британия тарихида юз берган энг катта теракт деб ҳисобланмоқда. Ўшанда Лондон метросида содир этилган портлашда 52 нафар инсон ҳаётдан кўз юмган эди.

Манба: matchtv.ru
Киритилди: 13:17, 23.05.2017.
Ўқилди: 5310 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.