Кириш Регистрация
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка
02/05 17:00 Вильярреал - Леванте
02/05 18:00 Удинезе - Торино
02/05 19:00 Вулверхэмптон - Сандерленд
02/05 19:00 Брентфорд - Вест Хэм
02/05 19:00 Ньюкасл - Брайтон
02/05 19:15 Валенсия - Атлетико
02/05 21:00 Комо - Наполи
02/05 21:30 Арсенал - Фулхэм
02/05 21:30 Алавес - Атлетик Бильбао
02/05 23:45 Аталанта - Женоа
03/05 00:00 Осасуна - Барселона

Италия ЖЧ-2026 иштирокчилари қаторига қўшилиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Италия миллий терма жамоаси назарий жиҳатдан 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этиши мумкин. Бу ҳолат жамоанинг Босния ва Герцеговинага қарши ўтиш баҳсидаги мағлубиятига қарамай юзага келиши эҳтимоли бор, дея хабар бермоқда Sports.kz (Eurosport манбасига таяниб).

Манбага кўра, вазият Эрон терма жамоасининг АҚШ билан бўлаётган ҳарбий можаро сабаб турнирда иштирок этишдан воз кечиши эҳтимоли билан боғлиқ. Агар жамоа мусобақадан бош тортса, бўш ўрин пайдо бўлади ва уни ФИФА тўлдиришига тўғри келади.

Қоидаларга мувофиқ, терма жамоани алмаштириш бўйича қарорни фақат ФИФА қабул қилади. Вариантлардан бири — Осиёдан бошқа бир жамоани таклиф қилиш, аммо қитъалараро плей-офф ўтказиш сценарийси ҳам кўриб чиқилмоқда.

The Athletic маълумотига кўра, ФИФА саралашдан ўта олмаган жамоалар иштирокида қўшимча турнир ташкил қилиши мумкин. Бундай ҳолда, ФИФА рейтингида 12-ўринни эгаллаб турган Италия асосий даъвогарлардан бирига айланади.

Қайд этилишича, бундай амалиёт аввал ҳам қўлланган. Масалан, ўтган ёзда АҚШда бўлиб ўтган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида «Леон» мусобақадан четлатилган ва унинг ўрнини «Лос-Анжелес» ҳамда «Америка» ўртасидаги ўтиш баҳси орқали аниқланган эди.

Шу билан бирга, бундай сценарий эҳтимоли паст деб баҳоланмоқда. Қарор олдиндан қабул қилиниши лозим: ФИФА қоидаларига кўра, агар терма жамоа биринчи ўйинга 30 кундан кам вақт қолганда мусобақадан чиқса, унга тахминан 500 минг евро жарима қўлланилади. Шу сабабли якуний қарор 13 майгача маълум бўлиши кутилмоқда.

2026 йилги жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади.

Манба: sports.kz
Киритилди: 23:10, 10.04.2026.
Ўқилди: 7818 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик