Дарвозабон. Лорис Кариус – “Ливерпул”
Юрген Клопп бу ёзда Бундеслигадан немис дарвозабонини харид қилди. Мавсум бошидан янги дарвозабонга ишонди. Аммо муваффақиятсиз. Худдики дарвозабоннинг қўли ҳаддан ташқари бўшдек. Лорис кучсиз зарбаларни ҳам ўтказиб юборди. Биргина Паетнинг голини эслашнинг ўзи етади. Юрген эса ўз навбатида дарвозабонининг ёнини олишдан чарчади, шекилли, яна дарвозани қўриқлашни Симон Минёлега топширди.
Ҳимоячи. Александр Коларов – “Манчестер Сити”
Сербиялик ҳимоячи ёмон ҳаракат қилмаяпти. Ахир “Манчестер Сити”да 230дан зиёд ўйинларда майдонга тушган. Шундай бўлса-да, Гвардиола Коларовни келаётган ёзда сотмоқчи. Ёшига қарамай, кўпгина клублар Александрга қизиқш билдирмоқдалар.
Ярим ҳимоячи. Жек Уилшир – “Борнмут”
Бир неча йил олдин Уилшер Англиянинг ҳақиқий иқтидорли ўйинчиси ҳисобланарди. Афсуски, у вақтини кўпроқ майдонда эмас, касалхонада ўтказди. Ҳақиқатан ҳам ачинарли ҳолат. Жекнинг олдида мавсум бошида иккита вариант бор эди: ёки Италияга “Милан” сафига ўтиш, ё АПЛда қолиш. Ярим ҳимоячи иккинчисини танлади ва “Борнмут” сафига ижара асосида ўтди. Статуси бўйича жамоанинг юлдуз ўйинчиси ҳисобланади. Мавсум давомида 19 та ўйинда атиги бир маротаба голли узатмани амалга оширган.
Ярим ҳимоячи. Росс Баркли - “Эвертон”
Англия терма жамоасида Жекнинг шериги. Жекка қараганда Росс анча омадли ҳаракат қилмоқда. Ўзининг дебют мавсумидаги сенсатсион ўйинидан сўнг бир мавсум дам олди ва мана бу мавсум яна ажойиб ўйини гувоҳи бўлмоқдамиз. Лукаку билан бирга ҳар бир рақиб жамоасини жазолаб келмоқда. Баркли “Эвертон”гача "Лидс" ва “Шеффилд” жамоаларида тўп сурган.
Ярим ҳимоячи. Фелипе Коутиньо – “Ливерпул”