"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо Европа лиигаси финалида "Аякс" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нима учун трибуналарга қарата бармоғини кўрсатганини тушунтириб берди.
"Мен трибуналарда оиламни кўриб қолдим. Орамизга совуқчилик тушиб қолган эди. Ўйин олдидан уларга бир нарса дегандим, аммо бу орамизда қолади", - дейди Моуриньо.