Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Максим Шацких «Динамо» мухлислари билан хайрлаша олмаганига Юрий Сёмин сабабчи эканини айтди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Максим Шацких 2009 йил Киевнинг «Динамо» клуби билан қандай хайрлашгани ҳақида айтиб берди. Унинг бу борадаги фикрлари «Футбол24» нашрида чоп этилган.

2009 йил «Динамо»ни россиялик мутахассис Юрий Сёмин қабул қилиб олгач, Макс жамоадан кетишга мажбур бўлганди. Ўз вақтида «Локомотив» билан муваффақиятли ишлаган мутахассиснинг Киевдаги жамоасида Шацких учун жой йўқ эди.

«Сёминдан хафа эмасман. У мураббий ва ким ўйнашини ўзи ҳал қилади. Шунчаки мухлислар билан хайрлаша олмаганимдан хафа бўлганман. Ишқибозлар мен учун баннер тайёрлаб қўйишганди, чунки «Динамо»дан кетишимни ҳамма биларди. Аммо ўйинни трибунадан томоша қилишга мажбур бўлдим.

Мураббий нега бундай қилганини ҳозиргача тушунмайман. Саволга жавобни ўқиш мен учун қизиқ бўларди» - деди Максим Шацких.

Максим Шацких учрашувни мухлислар қаторида кузатган бўлса-да, Киевдаги 10 йили бекор кетмаганини тушунгани ҳақида айтди.

«Динамо» учун Юрий Павловичдан кўпроқ иш қилдим деб ўйлайман. Одамлар хайрлашаётганда ҳам ҳурматни йўқотмаслиги керак. Мен ҳар ўйинда қўллаб турган мухлислар билан майдонда хайрлаша олмадим. Аммо трибунада ўтириб ҳам бу жамоа учун 10 йил умрим бекор кетмаганини ҳис қилгандим» - деди Максим Шацких.

Маълумот учун, Шацких айни дамда «Динамо» ёшларига мураббийлик қилади. У яқиндагина «Насаф» вакили Азиз Ғаниевни жамоага таклиф қилганди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 10:45, 26.05.2017.
Ўқилди: 3740 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.