«Севилья» раҳбарияти бош мураббий Хорхе Сампаоли билан шартномани бекор қилиш ҳақида келишиб олди.
Клуб расмий сайтининг хабарига кўра, мутахассис 1 июнь куни жамоани тарк этади ва Аргентина терма жамоаси бош мураббийига айланади.
Жорий мавсумда, Сампаолининг бошчилигида «Севилья» Примерада 4-ўринни эгаллади.
Аргентина терма жамоаси июнь ойида Бразилия билан ўртоқлик ўйинини ўтказади. Август ойида эса ЖЧ-2018 саралашидаги иштирокини давом эттиради.