Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Ёшлар лигаси. «Навбаҳор»нинг «Бунёдкор»га кучи етмади

Баҳо:
+ | -

Ёшлар лигаси 12-турида «Навбаҳор» «Бунёдкор» билан куч синашди.

Учрашувнинг биринчи бўлими тенг курашлар остида ўтди. Шунга қарамай меҳмон жамоа футболчилари мезбонларга қараганда яхшироқ тайёргарликка эга эканликларини намойиш этишди.

Бу жиҳат эса “қалдирғочлар”га танаффусга 1:0 ҳисобидаги устунлик билан чиқиб кетиш учун замин яратди. Иккинчи бўлимда ҳам “Бунёдкор” икки бор муваффақият қозониб, ғалабани мустаҳкамлади. Мезбонлар эса рақибнинг учта голига бир бор жавоб қайтариш билан чекланишди.

Ҳисоб 26-дақиқада очилди. Бурчакдан оширилган тўпдан сўнг Жавоҳир Эсонқулов боши билан дарвозани нишонга олди. Танаффусга қадар мезбонлар вазиятни ўнглашга интилишган бўлсада, амалга оширилган ҳужумлардан самара чиқара олишмади.

Иккинчи бўлимни яхши бошлаган мезбонлар тез орада ҳисобни тенглаштиришлари мумкин эди. 51-дақиқада Мамадалиев-Холдоров комбинациясидан кейин Холдоровда яхши вазиятга чиқиб бориш учун имконият бўлганди. Аммо, Акбарали тўпни ўзида кўпроқ сақлаб турганлиги боис вазият бой берилди. Кейинги ҳужумда Ҳамидов жарима майдончасига ёриб кириб зарба берганди. “Қалдирғочлар” посбони маҳоратини намойиш этиб тўпни қайтаришга эришди.

64-дақиқага келиб, меҳмонларнинг чап қанотдан ташкил этган ҳужумлари гол билан якунланди. Ҳимоячиларимиз назаридан четда қолган Нодир Мавлонов 19 метрлардан аниқ зарба йўллади – 0:2.

70-дақиқада эса дарвозабон ва ҳимоячиларнинг хатосидан кейин Жаҳонгир Абдусаломов яқин масофадан дарвозани аниқ нишонга олиб, натижани йирик кўринишга келтириб қўйди. Голлар оралиғида Олимжоновнинг тепган тўпини ҳам Адҳамов қайтаришга эришганлигини қўшимча қилиш мумкин.

Учрашувнинг якуний қисмида мезбонлардагол уриш учун бир қатор имкониятлар бўлди. Лекин, учта вазиятда “Бунёдкор” жамоасини голлардан сақлаб қолди. Аввалига Адҳамов Холдоровнинг боши билан йўллаган зарбасидан кейин тўпни қайтаришга эришди. Билол Тошмирзаев ва Муҳаммадсодиқ Маматхоновларнинг олис масофалардан йўллаган кучли зарбалари йўлига ҳам Элдор қалқон бўла олди. Вазиятлар оралиғида эса мезбонлар ҳисобдаги фарқни қисқартиришга эришишди. Нодир Камолов ўз жарима майдончаси ичида Билол Тошмирзаевни қоидага хилоф тарзда тўхтатиб қолганлиги учун белгиланган пенальтини жабрланувчининг ўзи аниқ амалга оширди.

Ёшлар лигаси, 12-тур
26 май. Наманган. “Марказий” ўйингоҳ.
“Навбаҳор” – “Бунёдкор” – 1:3 (0:1).
Голлар: Б.Тошмирзаев (84-пен.) - Ж.Эсонқулов (26), Н.Мавлонов (64), Ж.Абдусаломов (70).

Ҳакамлар: О.Тўйчибоев, И.Носиров, А.Жабборов, Э.Турсунов.
Назоратчи – Б.Тоғаев.
“Навбаҳор”: 12. Нодир Ашурматов, 10. Илҳом Алибоев (99. Омонуллохон Мирзаев, 66), 14. Ҳожиакбар Юнусов (С), 16. Ғолиббек Каримов, 21. Билолхон Тошмирзаев, 26. Жавоҳир Олимжонов (44. Юнусбек Абдувоҳидов, 83), 27. Шаҳзодбек Ҳамидов (33. Абдулқодир Собиров, 89), 35. Музаффар Абдуллаев (9. Муҳаммадсодиқ Маматханов, 67), 48. Аҳмаджон Мамадалиев (28. Абдувоҳид Шарипов, 78), 51. Акбарали Холдоров, 88. Абдулазиз Нишонбоев (63. Искандар Сиддиқжанов, 52).
“Бунёдкор”: 1. Элдор Адҳамов (45. Акром Ходжаев, 90), 4. Суҳроб Иззатов, 6. Сардор Мадраҳимов (14. Отабек Бекбоев, 83), 7. Нодирбек Мавлонов (21 Зиёвуддин Аҳадов, 80), 8. Азамат Розиқов (17. Дониёр Турсунов, 80), 11. Нодирхон Камолов, 22. Жавоҳир Эсонқулов (9. Расул Юлдашев, 59), 26. Абубакр Мўйдинов, 29. Бурхон Усмонов (10. Хабибхон Каримов, 76), 33. Иброҳим Ғофуров, 71. Миржаҳон Мираҳмадов (19. Жаҳонгир Абдусаломов, 59).
Огоҳлантиришлар: А.Мамадалиев (25), И.Сиддиқжанов (65), А.Холдоров (79) – Б.Усмонов (24).
Четлатиш: И.Сиддиқжанов (89, 2-огоҳлантириш).

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 20:59, 26.05.2017.
Ўқилди: 3531 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3282]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2148]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1874]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1858]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1825]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1628]

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [1626]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1598]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1553]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1490]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик