Кириш Регистрация
03/04 18:00 Хоразм 2-1 Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор 2-1 Машъал
03/04 20:15 Насаф 1-0 Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано 1-0 Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона
05/04 17:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
05/04 18:00 Кремонезе - Болонья
05/04 19:15 Валенсия - Сельта
05/04 21:00 Пиза - Торино
05/04 21:30 Реал Овьедо - Севилья
05/04 23:45 Интер - Рома
06/04 00:00 Алавес - Осасуна

“Локомотив” “Нефтчи”га 7 йилдан буён ютқазмай келмоқда

Баҳо:
+ | -

“Локомотив” бугун Олий Лига 12-тур учрашувлари доирасида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасига қарши баҳс олиб боради.

ФАКТ: “Локомотив” айни дамда 10 та ўйиндан сўнг 23 очко жамғарганча, Олий Лига мусобақа жадвалида карвонбошилик қилмоқда. “Нефтчи” ҳисобида эса 11 та учрашувдан сўнг 10 очко мавжуд ва фарғоналиклар мусобақа жадвалининг 15-поғонасидан жой олишган.

Ўзбекистонда ўзига яраша ном қозонган ушбу икки клуб шу пайтга қадар миллий чемпионатимиз доирасида 24 бор ўзаро тўқнаш келишган. Мазкур қарама-қаршиликда “темирйўлчилар” жамоаси устунликка эга.

“Локомотив” ўтказилган 13 та беллашувни ўз фойдасига ҳал этган. 7 та ўйин эса “Нефтчи”нинг ғалабаси билан тугаган. Яна 4 та баҳс дуранг билан ўз ниҳоясига етган. Қайд этиш жоизки, дурангларнинг барчаси 1:1 ҳисобида якунланган. Ўзаро учрашувлардаги тўплар нисбати ҳам жамоамиз томонида – 40-32.

“Локомотив” “Нефтчи” устидан ўтган йили 4:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Ўша ўйин “Локомотив”нинг Фарғона жамоаси устидан эришган энг йирик ғалабаси бўлиб турибди.

Яна бир жиҳатга алоҳида эътибор қаратиш жоиз: Сўнгги бор “Нефтчи” “Локомотив”ни 2010 йилги мавсумда ўз уйида 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратганди. Шундан буён “темирйўлчилар” фарғоналикларга ютказмай келмоқда.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 12:21, 27.05.2017.
Ўқилди: 2922 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик