Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия - Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР - Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн - Хитой
14/11 19:00 Кувайт - Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон - Фаластин
14/11 21:15 Ироқ - Иордания
14/11 21:15 Қатар - Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА - Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Роналду: "Ювентус"нинг ҳимояси яхши, аммо ҳар доим ожиз нуқта топилади"

Баҳо:
+ | -

"Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду УЕФАга интервью берди.

"Реал"нинг ҳар бир ўйинчиси тарихга киришни истайди. Чемпионлар лигасини кетма-кет икки марта қўлга киритган жамоа бўлиш катта шараф.

Жуда оғир бўлишини тушунамиз. Аммо биз "Реал"миз, бу мақсад реалдир. Бу ўйин "Атлетико"га қарши финалларга ўхшаган бўлади - имкониятлар муталақо тенг. Ҳар икки жамоа рақиб хатосидан фойдаланиб олдинга чиқишга ҳаракат қилади. Ким камроқ хато қилса, ўша ғолиб бўлади. Умид қиламанки, бу биз бўламиз. Футболчиларни ва мухлисларни ажойиб ўйин кутмоқда. "Ювентус"нинг ҳимояси яхши, аммо ҳар дом ожиз нуқтасини топса бўлади.

Чемпионлар лигасида ғолиб бўлиш - ҳар доим аҳамиятли воқеа. Биз гуруҳда "Боруссия"дан ортда қолиб, иккинчи ўрин билан чиқдик, аммо кейин "Атлетико" ва "Бавария"ни мусобақадан чиқариб юбордик. Шунинг учун финалга муносибмиз.

Зидан катта иш бажарди ва ўзининг дунё даражасидаги мураббий канини исботлади. Мен унинг футболчилик вақтидан ўйинларидан завқ олар эдим, унга бўлган ҳурматим ошмоқда. Зидан кўп ишлайди, уни ҳурмат қилишади. Бундай жамоани бошқариш осонмас, ҳамма кўпроқ ўйин амалиётига га бўлишни истайди, аммо Зидан ўйинни ҳамма футболчиларга тақсимлай олди.

Мен чемпионлар лигасида биринчи бўлиб 100 та гол уришим ҳақида кўп ўйлар эдим, бунга эришганимдан хурсандман. Бу мақсадни мавсум бошида ўз олдимга қўйгандим. Мен ёрдамлари учун жамоадошларим, мураббийлар ва мадридлик мухлисларга миннатдорчилик билдираман - мен ўта бахтиёрман.

Менинг майдондаги позициям ўзгаришсиз қолмоқда, аммо Зидан менга ҳаракатлар эркинлигини тақдим қиляпти. Охирги икки мавсумни жароҳатлар билан тугатгандим, аммо унинг ротацияси туфайли ҳал қилувчи ўйинларга тайёрман", - дейди Роналду.

Манба: sports.ru
Киритилди: 09:14, 28.05.2017.
Ўқилди: 9381 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.