«ПСЖ» клуби Франция Кубоги финалида «Анже»ни (1:0) мағлуб этди.
Парижликлар ҳимоячиси Максвелл учун бу 37-соврин бўлди ва у футбол тарихидаги энг совриндор футболчига айланди. Бразилиялик 35 ёшли футболчи «ПСЖ» билан 15, «Барселона» билан 10, «Аякс» билан 6, «Интер» билан 5, «Крузейро» билан эса битта соврин ютиб олган.
36 мартадан соврин ютган футболчилар мисрлик Иброҳим Ҳасан ва унинг эгизаги Ҳусам Ҳасан ҳисобланади. Шунингдек, уэльслик Райан Гиггзда 35та, бразилиялик Дани Алвес ва швециялик Златан Иброҳимовичда 33тадан соврин бор. Шотландиялик Кенни Далглиш ва португалиялик Витор Байя 31тадан соврин ютган.