"Манчестер Сити" яримҳимоячиси Хесус Навас ўзининг ввалги клуби "Севилья"га қайтиши мумкин.
"Навас биз учун муҳим вариант бўлиб турибди. Биз у билан алоқадамиз. Умид қиламанки, у сафимизга қайтади", - дейди "Севилья" президенти Хосе Кастро.
Наваснинг трансфер бозоридаги нархи 20 млн еврога баҳоланади. Ёзда футболчининг "Ман Сити" билан 4 йиллик шартномаси ниҳоясига етади.