"Манчестер Сити" президенти Халдун ал Муборак ҳужумчи Серхио Агуэронинг жамоада қолишини маълум қилди.
Аргентиналик 28 ёшли футболчининг шартномаси 2020 йилгача тузилган.
"Бу ҳақида миш-мишларни ўқидим ва бу шунчаки кулгули. Агуэро - дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири. Жамоамиз ўзи иштирок этаётган барча мусобақаларда ғолиб чиқишга ҳаракат қилади. Аргентиналик футболчи жамоамиз аъзоси бўлиб қолади. Бунга шубҳа йўқ", - дейди Ал Муборак.