«Арсенал» бош мураббийи Арсен Венгер клуб билан 2 йиллик шартнома имзолаганидан сўнг, ўз фикрларини айтди.
«Арсенал»ни яхши кўраман ва келажакка ижобий қарайман. Биз яхши ҳолатларга баҳо бериб, қандай қилиб кучайишимиз мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўрамиз.
Таркибимиз яхши ва бир неча футболчи орқали янада кучайиши мумкин. Биз чемпионлик учун курашмоқчимиз ва ёзда шу мақсадда иш олиб борамиз.
Раҳбарият ва Стэн Кронкега миннатдорчилик билдираман. Улар янада кўпроқ соврин ютиб олишимиз учун хизмат қилмоқда. Бу эса бизнинг ва дунёдаги мухлисларимизнинг истаги» - деди Венгер.