«РБ Лейпциг» клубининг швециялик яримҳимоячиси Эмил Форсберг билан Европанинг бир қатор клублари қизиқмоқда.
Bild хабарига кўра, 25 ёшли футболчига «Милан», «Ювентус», «Арсенал» ва «Ливерпуль» даъвогарлик қиляпти.
Форсберг қишда «РБ Лейпциг» билан узоқ муддатли шартнома имзолаган эди. Унга кўра жамоа футболчини жуда катта пуллар эвазига қўйиб юбориши мумкин.