"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри ЕЧЛ финалидаги рақиби "Реал" клуби ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.
"Реал" кўп жабҳада кучли. У ўта ўзига хос жамоа. Техникаси ва тезлиги жуда юқори. У бундай даражадаги ўйинларга кўникмаяпти, шунинг учун финал жуда қойилмақом бўлиши кутилмоқда.
Бизни шу ергача етиб келганимиз қониқтиради, аммо бу сафарги финал олдидан кайфиятимиз 2015 йилгисидан бутунлай фарқ қилади. Биз ютамизми, ютқазамизми, билмайман.
2015 йилги "Барселона" билан финал учрашувининг биринчи 20 дақиқасидан сўнг ютқазамиз, деб ўйлагандик, аммо кейин ҳисобни тенглаштирдик. Бироқ якунда мағлуб бўлдик.
Бизни қийин ва узоқ 95 дақиқа, балки 120 дақиқа кутиб турибди. Агар 2015 йилги Берлиндаги финалга таққосласак, таркибимизда ҳар бир чизиқ ўзгарган. Ўша жамоадан 4 ёки 5 ўйинчи қолган. Ҳозир ўзимизга бўлган ишонч юқори, жамода муҳит яхши, ўз имкониятларимизни биламиз. Биз қаторасига 6 марта скудеттони ютиб, ЕЧЛ финалига чиқиб, Италия кубогида икки марта зафар қучиб ва Италия Суперкубогида ғалаба қозониб маррани кўтариб қўйдик. Бу жамоага доим янги чорловлар ва жиддий вазифалар керак", - дейди Аллегри.