Кириш Регистрация
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив 0-2 ОКМК
14/05 22:30 Осасуна 1-1 Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ
16/05 01:00 Сельта - Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе - Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис

Андрес Иньеста қайси меванинг жинниси эканлигини биласизми?

Баҳо:
+1 | -

Бундан анча йил йил олдин футболнинг бўлажак юлдузи сифатида эътироф этилаётган футболчи Каталониянинг “Барселона”си билан шартнома имзолади. Ўшанда бу болакайнинг фақат шу клубда ўйнашини ҳеч ким тасаввур ҳам қилмаган бўлса керак. Аммо буни қарангки, болакай 1996 йилдан то ҳозиргача “Барселона” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ҳозирда мазкур футболчи садоқати ва ажойиб ўйини учун муносиб тарзда мукофотланган — айни дамда ҳеч ким “Барселона” ва дунё футболини Андрес Иньестасиз тасаввур қила олмайди. Футболчи учун бундан ортиқ мукофот бўлмаса керак. Бугунги саҳифамиз ана шу футболчи ҳақида.

Андрес Иньеста ҳақиқий “барсапарвар” футболчи ҳисобланади. У Мадриднинг “Реал” клубини ўзига ашаддий рақиб сифатида билади. Энг қизиғи, ёшлигида Иньестани айнан “қироллик клуби” ҳам ўз таркибига қўшиб олишни истаган экан. Аммо футболчининг ўзи ҳам, ота-онаси ҳам “Барселона” вариантини танлагач, Мадрид эшиклари тамомила ёпилган.

Футболчининг ота-онаси Фуэнтеальбильяда официант бўлиб ишлаган. Иньеста оғир шароитда катта бўлган. Буни қуйидаги фактдан ҳам билиш мумкин: футболчининг ота-онаси ўғиллари “Барселона” билан профессионал шартнома имзолагач, уйга эга бўлишган, аниқроғи, Иньеста ота-онасига уй сотиб олиб берган.

3. 2001 йилда 17 ёшли Андрес “Барселона”нинг асосий жамоаси билан машғулот олиб бора бошлайди. Бунда унга шу пайтда клуб бошқарувини қўлига олган Серра Феррер ёрдам беради, айнан у Иньестага барча шароитларни яратади.

4. Андрес Иньеста шу пайтгача уч марта “Олтин тўп”га асосий номзод бўлган футболчилар учлиги сафидан жой олган. Аммо бирор марта ҳам мукофотни қўлга киритмаган. Бу ҳолатни Хосеп Гвардиола қуйидагича изоҳлайди: «Андрес зирак тақмайди, соч турмаги чиройли эмас, жанжалли воқеаларга аралашиб юрмайди. Журналистлар учун эса бундай футболчи қизиқарли эмас, аммо шахсан мен Иньестани энг кучли футболчи деб тан оламан»!

5. Журналистларнинг Андрес Иньестага энг кўп берадиган саволи “Олтин тўп” ҳақида бўлган. Яқин-яқингача, токи унинг номзоди асосий рўйхат (уч нафар футболчи қоладиган рўйхат)дан тушиб қолмагунга қадар “Сиз нега мукофотга муносиб кўрилмадингиз?” қабилидаги саволлар Андресни хуноб қилган. Ахийри футболчи бундай саволларга қуйидагича жавоб қайтара бошлаган: “Олтин тўп”, кечирасиз, мен бунақа совринни билмайман”.

6. “Барселона”га бағишлаган 20 йили ҳақида гапирар экан, Иньеста бундан асло афсусланмаслигини таъкидлайди. “Тўғри, мен бошқа футболчиларга ўхшаб бир қатор кучли клублар сафида тўп сурмадим. Аммо шуни аниқ биламанки, 20 йил давомида 20 та клубда ўйнасам ҳам, бу клубларнинг бари бир бўлган тақдирда ҳам “Барселона”нинг ўрнини боса олмайди”. “Нега бошқа жамоага ўтмадингиз?” қабилидаги саволларга эса доим қуйидагича жавоб қайтаради: “Чунки мен “Барселона”дан кучлироқ клубга ўтмоқчи эдим, аммо бундай жамоадан таклиф тушмади”. Маълумот ўрнида айтиш жоизки, ўз вақтида Андресни ўз таркибига қўшиб олишни истаган клублар рўйхатида “Реал”, “Ювентус”, “Рома”, “Бавария” ва “Манчестер Юнайтед” каби клубларнинг номлари ҳам бор.

7. Иньеста ҳаётидаги энг оғир лаҳзалардан бири сифатида 2014 йилнинг 7 мартини ёдга олади. Ўшанда Иньестанинг рафиқаси бахтсиз ҳодиса туфайли ҳомиласидан айрилади. Бу хабарни эшитганида Иньеста “Барселона” сафида “Вальядолид”га қарши тўп сураётганди. 2015 йилнинг 31 майида ўғил фарзанд кўриши эса Иньестанинг бу оғир жудоликни тезроқ унутишига ёрдам берди.

Андрес Иньеста узум деса ўзини томдан ташлайдиганлар хилидан. Айниқса, узумдан тайёрланган турли хил ичимликлар унинг жону дили. Ҳатто “Барселона”да ўз ҳовлисида узум ҳам етиштиради. У бу борда жамоадошлари орасида ягона ҳисобланади.

Манба: penalti.uz
Киритилди: 22:27, 01.06.2017.
Ўқилди: 8048 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.