Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Аллегри: "Бу уч йил ичида ЕЧЛдаги иккинчи финалимиз, бу сафар совринга эга бўлишимиз керак" (интервью)

Баҳо:
+ | -

"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри ЕЧЛ финалида "Реал" билан учрашув олдидан интервью берди.

- Жамоа эски тактика билан ривожлана олмаслигини билгач, 4-2-3-1 схемаси калламга келди. Мен футболчиларимнинг имкониятларини чамалаб, уларни ўзлари ёқтирган чизиқларга қўйдим. Мен жамоа иштиёқ билан ҳужум уюштиришига шароит яратдим.

Бу қарор менга кўп фойда келтирди: футболчилар ўз ўйинларидан кўпроқ завқ ола бошладилар. Уларнинг бор кучларини сарфлашлари кўриниб қолди. Айнан шундай вазиятлар ҳал қилувчи бўлди. Кўпроқ ҳужумкор ўйинчилар ва мувозанатли ҳимоя - ғалабалар асоси бўлди.

- Сиз учун ниманинг эвазига бу мавсум омадли келди?

- Биринчи ўринда А сериядаги ажойиб жамоалар - "Рома" ва "Наполи" билан рақобат. БУ нарса бизга чемпионлар лигаси финалигача чиқишимизга сабаб бўлди. Чунки биз диққатимизни сусайтирмадик, ҳар бир ўйинга эътибор қаратдик.

Агар концентрация доим юқори савияда бўлмаса, маълум даврларда ниманинидир йўқотасиз ва мағлубиятга учрашингиз мумкин.

- 2015 йилдаги омадсиз финал сизга ниманидир ўргатдими?

- Ҳар бир кун нимагадир ўргатади, чемпионлар лигаси финали эса аниқ. Фақат танланганларгина бу совринни боши узра кўтарадилар. Бу ҳар йили ҳам бўлавермайди.

Биз охирги йилда бир марта финалда ўйнаганмиз, энди иккинчисини ўйнаймиз. Бу сафар совринни қўлга киритишимиз керак", - дейди Аллегри.

Манба: sports.ru
Киритилди: 01:08, 02.06.2017.
Ўқилди: 5742 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.