Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-1 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Серхио Рамос: «Чемпионатдаги ғолиблик бизга ёрдам бермайди, аксинча халал бериши мумкин»

Баҳо:
+ | -

«Реал» сардори Серхио Рамос «Ювентус»га қарши бўладиган Европа чемпионлар лигаси финали олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Бу жуда ва жуда муҳим ўйин. Бизга қарши кучли рақиб ўйнайди. Майдонга чиқиб, ажойиб жамоа эканимизни исботлаш учун бу яна бир имконият. Биз залворли кўринмоқдамиз. Ҳар сафар совринни қўлга киритиш имконияти пайдо бўлганида, уни ютиб оляпмиз. Биз бор эътиборимизни ўйинга қаратганмиз. Иложи борича камроқ хато қилишга ҳаракат қиламиз.

Финални ҳар иккала жамоа нолдан бошлайди. Чемпионатдаги ғолиблик эртага бизга ёрдам беради, деб ўйламайман. Аксинча, халал бериши мумкин. Чемпионатда ғолиб чиққанимиздан хурсандмиз, боиси, олдимизга қўйилган вазифага эришдик. Жамоа ўзини жуда яхши ҳис қилмоқда. Биз катта ҳажмдаги ишни амалга оширдик. Эртага бизни қийин ўйин кутиб турибди. Имкониятлар эса 50 га 50.

Финал баҳслари бошқа ўйинлардан фарқ қиладими ёки йўқми, билмадим, лекин биз майдонда ўз ишимизни қиламиз. Жамоамиздан, мухлислардан айнан шу талаб қилинади. Майдонни тарк этаётиб, сен қониқиш ҳиссини туюшинг керак. Биз яратган тарих барчасидан далолат бермоқда.

Биз ўтмиш билан яшамоқчи эмасмиз, лекин Мадрид ва бизнинг руҳиятимиз охиригача курашишга мажбур қилади. Ҳатто ҳеч қандай умид қолмагандек кўринган вазиятда ҳам, биз финал ҳуштаги янграгунча курашишда давом этамиз. Умид қиламан, эртага Лиссабонда бўлган ўйиндагидек қийин бўлмайди. Шубҳасиз, бутун жамоа максимал мотивацияга эга», – деди Рамос.

Манба: sports.ru
Киритилди: 03:50, 03.06.2017.
Ўқилди: 7152 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [10264]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5795]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [4174]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2486]

"Атлетико" етакчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйин олдидан шов-шувли баёнот берди [1869]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1862]

Ким фаворит? Суперкомпьютер 2025/26 йилги мавсумда Чемпионлар Лигаси ғолибини тахмин қилди [1735]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1534]

Transfermarkt: "ПСЖ" президенти Ямал билан Лондонда кўришди [1430]

"Реал"нинг "Бавария"га қарши қайдномаси маълум [1268]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик