Кириш Регистрация
26/05 00:00 Реал Мадрид 0-0 Бетис
26/05 17:00 Хетафе 1-2 Мальорка
26/05 19:00 Нефтчи 1-0 ОКМК
26/05 19:15 Сельта 2-2 Валенсия
26/05 19:15 Лас-Пальмас 1-1 Алавес
26/05 19:30 Сўғдиёна 4-0 Бунёдкор
26/05 21:00 Аталанта 3-0 Торино
26/05 21:00 Наполи 0-0 Лечче
26/05 23:45 Верона 2-2 Интер
26/05 23:45 Эмполи 2-1 Рома
26/05 23:45 Фрозиноне 0-1 Удинезе
26/05 23:45 Лацио 1-1 Сассуоло
27/05 00:00 Севилья 1-2 Барселона

«Ювентус» – «Реал»: нега асосий таркибда Иско тушиши керак?

Баҳо:
+ | -

Чемпионлар Лигаси финал баҳсида “Реал” асосий таркибида Иско тушиши кераклигини кўплаб мухлислар истаётгани аниқ. Goal нашри Бэйл эмас, нега айнан Иско тушиши зарурлиги ҳақида тўхталиб ўтди.

Гарет Бэйл ўз она юртида бўлиб ўтадиган финал баҳсида иштирок этиш учун қизғин тайёргарлик кўрмоқда. Агарда финал баҳсида ҳал қилувчи голни урса Голливуд ссенаристлари учун ажойиб ғоя бўлар эди. Бироқ асосий таркибда тушиши учун ўзининг ҳақлигини исботлай олган қаҳрамон бор. Мавсум давомида кўп вақтини захирада ўтказган Иско сўнгги пайтларда асосий таркиб учун муносиб номзод эканлигини исботлаб бўлди. Андалусиялик ярим ҳимоячи ўзининг маҳорати билан нафақат клуб мухлисларини, ҳатто Зиданни ҳам лол қолдирди.

Иско ва Бэйл биргаликда ушбу мавсумнинг 16 ўйинида иштирок этди. Аммо финал баҳсида икковидан бири майдондан ташқарида қолиши керак. Жароҳатлардан эндигина қутулган Бэйл юқори спорт формасини тиклаб ололганича йўқ. Иско эса ҳозирда мукаммал ўйинини намойиш этмоқда. ББC учлигининг “олтин” даврида, бу масала умуман тортишилмас эди. Роналду ҳам у пайтда тўпсиз ўйнай олиши, рақиб ҳимоячиларига кучли босим ўтказа олар эди.

Ҳозирда эса Зидан ҳужумкорликни таъминлашни айнан Искога юклаб қўйган. Бу эса ҳужумдаги шерикларига қулай шароит яратиб беради. Боиси, Роналду ортиқ 20 ёшда эмас, боз устига португалиялик юлдуз тўпни етказиб беришдан кўра уни қабул қилишни маъқул кўрадиган версиясига айланган. Бензема ҳамон “Бензема”. Рақиб ҳимоячиларини ўзига жалб қилган ҳолда, жамоадошларига очиқ майдон яратиб беришга интиладиган Бензема. Бундай ўйин схемасида Исконинг ярим ҳимоядаги шерикларининг ёрдамига таянган ҳолда, ҳужумдаги мувозанатни таъминлаб бермоқда. “Ҳужум – ҳимоя” қарама-қаршилиги бўлиб ўтиши кутилаётган финал баҳсида “Реал”га айнан Иско жудаям зарур.  

Манба: muhokama.com
Киритилди: 22:10, 03.06.2017.
Ўқилди: 7151 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.