Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Ўзбекистон спортчилари сузиш бўйича “Tiro a volo nuoto” турнирида муваффақиятли иштирок этди

Баҳо:
+ | -

2017 йилнинг 1-4 июнь кунлари Италия пойтахти Рим шаҳрида сузиш бўйича “Tiro a volo nuoto” анъанавий халқаро турнири ўтказилди. Учинчи бор ташкил этилган мазкур мусобақада Европанинг қатор давлати вакиллари каби мамлакатимиз спортчилари ҳам совринли ўринлар учун кураш олиб бордилар. Эътиборлиси, мазкур халқаро турнирда Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган 4 нафар спортчимиздан учтаси совринли ўринларни банд этишди.

Жумладан, терма жамоамиз етакчиларидан бири Ҳуршиджон Турсунов 100 метр масофага эркин усулда сузиш бўйича ўтказилган мусобақада 00:49.54 минут натижа билан олтин медалга сазовор бўлган бўлса, 200 метр масофага эркин усулда сузиш баҳсларида ҳам маррага 1:50.55 минут етиб келиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. Қувонарлиси, Ҳуршиджон ҳар икки йўналишда ҳам “Tiro a volo nuoto” халқаро турнирининг рекордини янгилади.

Яқиндагина Жиззах шаҳрида бўлиб ўтган “Баркамол авлод-2017” спорт мусобақасида биринчи ўринни эгаллаган Артём Козлюк ҳам “Tiro a volo nuoto” халқаро турнирининг рекордини янгилашга муваффақ бўлди. 200 метр масофага баттерфляй усулида сузиш бўйича ўтказилган мусобақада 2:01.07 минут натижа қайд этган Артём олтин медални қўлга киритиш билан бирга, халқаро турнирнинг рекордини ҳам янгилади. Бундан ташқари тажрибали спортчимиз 50 метр масофага баттерфляй усулида сузиш мусобақасида 00:24.45 минут натижа билан биринчи, 100 метр масофага баттерфляй усулида сузишда эса 00:54.04 минут кўрсаткич билан иккинчи ўринни эгаллади.

“Баркамол авлод-2017” спорт ўйинларида бир неча йўналишда ғолиблик шоҳсупасига кўтарилган Алексей Тарасенко Рим шаҳрида ўтказилган халқаро турнирда ҳам муносиб иштирок этиб, терма жамоамиз ҳисобига бир йўла учта кумуш медални келтирди. Хусусан, эркин усулда сузиш бўйича 50, 100 ва 200 метр масофаларга ўтказилган мусобақаларда мос равишда 00:23.08 минут, 00:50.38 минут ва 1:51.03 минут натижаларни қайд этган Алексей Тарасенко уч бор шоҳсупага кўтарилди. Шундай қилиб, “Tiro a volo nuoto” халқаро турнирида иштирок этган юртдошларимиз 4 та олтин ва 4 та кумуш медалларга сазовор бўлдилар.

“Рим шаҳрида ўтказилган халқаро турнир спортчиларимиз учун жорий йилнинг 14-23 июль кунлари Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида ўтказиладиган жаҳон чемпионати олдидан ўзига хос тайёргарлик босқичи вазифасини ҳам ўтади, - дейди Ўзбекистон сузиш федерацияси бош котиби Алишер Ғаниев. Жаҳон чемпионатига тайёргарликнинг сўнгги босқичини спортчиларимиз мамлакатимизда ўтказишади.

Спортчиларимизга сузиш спорт турининг энг йирик мусобақаларидан бири ҳисобланган жаҳон чемпионатига муносиб тайёргарлик кўришлари учун барча зарур шароитлар яратилган. Умид қиламизки, Венгрияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида ҳам спортчиларимиз ўзларига билдирилган ишончни оқлашади”. Биз ҳам ўз навбатида спортчиларимизга бўлажак йирик мусобақада омад ва зафарлар тилаб қоламиз. Маълумот учун. Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини Ҳуршиджон Турсунов, Алексей Тарасенко, Артём Козлюк ва Даниил Букин ҳимоя қиладилар.

 

Манба: olympic.uz
Киритилди: 13:34, 05.06.2017.
Ўқилди: 3921 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.