«Атлетико» ҳимоячиси Тео Эрнандес суд олдида жавоб бериши мумкин.
El Español хабарига кўра, 20 ёшли қиз Марбелья полициясига мурожаат қилиб, футболчини зўравонликда айблаган. Унинг кўрсатмаларида баъзи чалкашликлар борлиги туфайли полиция Эрнандесни ҳибсга олмаган.
Қизнинг гапига кўра, Тео ўзига тегишли бўлган автоуловда унга тегажоғлик қилган. Қиз унга қаршилик кўрсатганидан сўнг, футболчи уни машинадан тушириб юборган. Шундан сўнг у полицияга мурожаат қилган.
Аввалроқ, Эрнандеснинг «Атлетико» сафида ўйновчи акаси Люка ўз дугонасига қўл кўтаргани учун, суд томонидан 31 соатлик жамоат ишларига маҳкум қилинган эди.
Тео Эрнандес ўтган мавсумни «Алавес» сафида ижарада ўтказди. Аввалроқ, унинг «Реал» клубига ўтиши ҳақида хабарлар чиққан эди.