Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Биринчи лига. «Хоразм» ва «НБУ Осиё» жамоалари ўйинида ғолиб аниқланмади

Баҳо:
+ | -

Биринчи лига 14-турида «Хоразм» клуби ўз майдонида пешқадамлардан бири «НБУ Осиё» жамоасини қабул қилди.

Биринчи бўлим тенг курашлар остида ўтди. Ҳар иккала жамоада гол уриш учун имкониятлар бўлди, аммо дарвозаларни ишғол этиш ҳеч бир футболчига насиб қилмади.

Иккинчи бўлимни мезбонлар фаол бошлади. 49-дақиқада Сардор Матмуратов узоқ масофадан йўлланган зарбадан сўнг, жарима майдони ичида тўп йўналишини ўзгартириб юборди ва ҳисобни очди – 1:0.

Шундан сўнг тошкентликлар ташаббусни қўлга олиб, кетма-кет ҳужум уюштира бошлади. 63-дақиқада ҳисоб тенглашди. Суннатулла Абдуллажонов ҳимоячиларнинг қўпол хатоларидан унумли фойдаланиб, посбон билан юзма-юз чиқиб, тўпни дарвозага йўллади – 1:1.

Мезбонларни бу ҳисоб қониқтирмас эди. Кейинги дақиқаларда ташаббус хоразмликлар қўлига ўтди. Аммо яратилган бир қатор хавфли вазиятларда дарвозабон ва ҳимоячилар яхши ҳаракат қилиб, ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолишди. Ўйин 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан тугади.

Бу натижадан сўнг, «Хоразм» 17 очко жамғариб, мусобақа жадвалида 9-ўринда бормоқда.
«Хоразм» навбатдаги 2 турни сафарда ўтказади ва 13 июнь куни «Ғаллаорол», 16 июнь куни «Зомин» билан беллашади, деб хабар бермоқда «Хоразм» ФК мухлисларининг телеграм канали.

Биринчи лига, 14-тур
Урганч. Олимпия захиралари спорт коллежи стадиони, 1506 томошабин
«Хоразм» (Урганч) – «НБУ-Осиё» (Тошкент) – 1:1 (0:0)
Голлар: С. Матмуратов (49) – С. Абдуллажонов (63).
Ҳакамлар: Р. Абдувахидов (Қарши) – 8,1, Ш. Камаров (Самарқанд) – 8,0, С. Хакимов (Самарқанд) – 8,8, А. Алимов - 9
Инспектор: Ш. Эгамбердиев (Қарши).
Огоҳлантириш: О. Нурбаев (45+1), А. Тошпулатов (57) – Д. Туранов (89).

Манба: Хоразм ФК мухлислари
Киритилди: 22:29, 07.06.2017.
Ўқилди: 2869 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.